Yangiliklar

ЯНГИ MOCK SALES ФОРМАТИДА ИНТEРФАОЛ СEССИЯ

Келаётган шанба куни Марказий Осиё менторлик платформаси  кўмагида C.A.T. Science Accelerator илмий акселераторининг стартаплари ва ClimateLaunchpad Uzbekistan халқаро танлови  стартаплари учун янги Mock Sales форматида интерфаол сессия бўлиб ўтади.

Учрашувнинг мақсади – маҳсулотингизни/хизматларингизни потенциал мижозларга «сотиш», sales-тақдимотини машқ қилиш ҳамда халқаро ва маҳаллий мутахассислардан консультациялар олиш.

? Битта лойиҳага 15 дақиқа:

❇️ 5 дақиқа – жамоалар питчи, профиль ментори истеъмолчи ролида чиқади;

❇️ 10 дақиқа – менторлар савдоларни яхшилаш ва лойиҳа тақдимоти бўйича тавсиялар беришади.

Сессияда Буюк Британия, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан савдо, иқлим, молия бўйича мутахассислар менторлар сифатида иштирок этишади.

Сессия 15-август (шанба) куни соат 16:00да Central Asia Mentoring Platform доирасида бўлиб ўтади.

Все новости