Yangiliklar

25 сентябрь куни C.A.T. Science Accelerator 2.0 финали ўтказилади!

25 сентябрь куни, яъни саноқли кунлардан сўнг C.A.T. Science Accelerator Демо Куни ўтказилади!

Тадбир Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносида бўлиб ўтади. Тадбирларни ўтказишга қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда тадбир якунида фақат акселератор жамоалари, ҳайъат аъзолари ва менторлари иштирок этади.

Сиз Демо Кун видеолавҳасини YouTube ва Facebook да кўришингиз мумкин.

Демо-кунда жамоалар ўз лойиҳаларини тақдим этади, MVP ни кўрсатади, ҳайъат аъзоларининг саволларига жавоб беради.

Шунингдек бу йил акселератор жамоалари Инновацион ривожланиш вазирлигининг стартаплар танлови доирасида инвестициялар олишга ариза беришлари мумкин. Грант миқдори 1.5 млрд сўмгача бўлган маблағни ташкил этади!

Жамоаларга омад тилаймиз!

Все новости