Келаётган чоршанба – 12 май куни соат 13:00 да навбатдаги семинаримиз ўтказилади.
Вебинар мавзуси: Бизнесни қандай бошлаш мумкин
Спикер: Татьяна Шалунова, Profi Training бизнес мактабининг асосчиси ва уни ривожлантириш бўйича директор.
Спикер ҳақида:
— Ўзбекистон Республикаси Солиқ консультантлари палатаси ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг аъзоси;
— «Союзконсалт» халқаро экспертлар тармоғининг эксперти;
— Молиявий ҳисобдорлик халқаро стандартлари бўйича CIPA сертификати ва ACCA дипломининг (DipIFR) соҳиби;
— Савдо-саноат палатаси ва БМТТДнинг молиявий ҳисоб ва солиққа тортиш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳасининг ментори;
— Марказий Осиёда микромолиявий секторни яратиш ва такомиллаштириш бўйича “Марказий Осиё микромолиявий альянси” (CAMFA, USAID) Лойиҳасининг консультанти;
— ЎзР солиқ қонунчилигини такомиллаштириш бўйича лойиҳа иштирокчиси;
— «Синергия» бизнес мактабининг бизнес-тренери.
Татьяна ўз фаолиятини эндигина бошлаган тадбиркорлар билан ўзаро тажриба алмашади ва бизнесни ишга туширишнинг муҳим жиҳатлари бўйича маслаҳатларини беради.
Вебинар Zoom сервисида ўтказилади, ҳаволани гуруҳга юборамиз.