Yangiliklar

Маркетинг стратегияси ва ишлаб чиқариш-иқтисодий режалар ва бюджетлар.

Келаётган шанба, 19 июнь куни соат 14:00 да Александр Юдаков билан бизнес-режалаштириш бўйича навбатдаги семинар ўтказилади.

📍Семинар мавзуси: Маркетинг стратегияси ва ишлаб чиқариш-иқтисодий режалар ва бюджетлар.

Семинар Zoom сервисида ўтказилади, Илғор Технологиялар Марказида оффлайн-учрашув бўлмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, шанба кунигача бўлғуси бизнес-режангизнинг икки бўлимини тўлдиришингиз лозим:

1) «Лойиҳа резюмеси»
2) «Бизнес-лойиҳангиз ҳақида маълумот»

Ушбу бўлимлар бўйича изоҳлар биринчи семинар тақдимотида бор. Тайёр файлларни лойиҳаларнинг telegram-гуруҳларига юборинг.

⏰ Шанба, 19 июнь, 14:00, Zoom

Все новости