NEF – NEW ECOLOGICAL FEED

Қишлоқ хўжалик чорва моллари учун мувозанатлаштирилган емни тузиш, витаминли маҳсулотлар, премикслар, яшил массадан тайёрланган ем қўшимчаларини ишлаб чиқариш, ўсимлик хомашёсидан максимал миқдорда яшил масса олиш.

+998 99 822 44 22

+998 90 931 45 45

г.Ташкент, Шайхантахурский р-н, ул.Бог-куча 6-21

Муаммо

Тўлиқ рационли витаминлаштирилган ем ва табиий қўшимчалар етишмовчилиги. Ем-хашак тайёрлаганда бошоқлиларнинг ўрнини босиш. Ем-хашак ишлаб чиқариши учун майдонлардан максимал фойдаланиш.

Ечим

Витаминли Ўтли Ун (ВЎУ) ишлаб чиқариш – янги технология.

Ер ва синовдан ўтказилган экинларни танлашни таъминлаш бўйича комплекс ишлар, экин, ҳосилни йиғиш, тайёр маҳсулотга айлангунча ишлов бериш.

Акселератордаги фаолият даврида эришилган натижалар:

  • турли стимуляторларда униб чиқиши бўйича 88 турдаги уруғдан 33 таси дала синовлари учун танлаб олинди;
  • хомашё ва бошқаларни олишнинг махсус методлари танланди.
  • минимал партияни ишлаб чиқариш ва 17 хил турдаги маҳсулотдан 4 та намунани синов тариқасида сотиш.
  • акселератордан кейин:
  • яшил массани олиш учун экспериментлар йўли билан 12 турдаги ўсимлик танланди.
  • ўзимиз ишлаб чиққан биостимуляторни синовдан ўтказдик.
  • «NEW ECOLOGICAL FEED» МЧЖ ташкил қилинди
  • Инновациялар вазирлигининг 972 млн сўм миқдоридаги маблағига эга бўлинди – 2020 йил
  • қўшма корхоналарни ташкил қилиш ҳақидаги келишувлар – Қозоғистон (Шимкент), Россия.
  • «Сколково» жамғармаси томонидан ўтказиладиган «Софтлендинг» дастуридаги иштирок: 25 та иштирокчи орасида 2-ўрин.

Фото

 

 

Жамоа

Қодирова Зебо Хикматовна

кимёгар- технолог. PhD профессор (техника)

Эргашев Камол

агрокультура. Техника фанлари номзоди, 14 та ихтирога эга.

Хидоятов Ибрагим Турсунович

Техник кенгаш раҳбари. Технолог-муҳандис.

Илҳомов Акромхўжа

N E F жамоасининг раҳбари – Технологик жараёнларни автоматлаштириш мутахассислиги бўйича технолог-муҳандис.