Onsite Gmbh.

Биз камчиликларга эга бошқа қуюқлаштирувчи моддалар ўрнига озиқ-овқат ва тиббиёт соҳалари учун олма пектинини ишлаб чиқаришни йўлга қўйяпмиз

+998 90 188 85 57

Узбекистан, Ташкент, ул. Генерала Гофурова, 16

www.onsite.uz

Муаммо ва унинг ечими

Пектинни шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш импорт пектиннинг юқори қиймати билан боғлиқ муаммони ҳал этади, шарбат ишлаб чиқарувчиларнинг чиқиндиларидан (олма ва бошқа кунжаралар) мақсадли фойдаланиш ҳамда янги озиқ-овқат ва тиббий йўналишларни ривожлантириш имконини беради. Бундан ташқари, пектин желатин аналоги сифатида ўсимликлардан олинади, бу эса Ўзбекистон аҳолисининг мусулмонлар қисми истеъмол қилиши учун мақбул ҳисобланади.

 

Эришилган натижалар

Акселераторда биз «GIST Regional Startup Training Central Asia» тренинг дастурида қатнашдик ва ғолиб чиқдик, шунингдек маҳсулот, бизнес-модель, бренд ва жамоани яратиш бўйича катта тажрибага эга бўлдик.

 

Айни пайтда биз импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи «ONSITE» компаниясини очганмиз. Биз Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигидан маблағ олдик ва олма пектинини ишлаб чиқариш учун ускуна харид қиляпмиз.

Жамоа

Эшбеков Азамат

тадқиқотлар ва ишланмалар

Далимов Шерозбек

лойиҳанинг молиявий қисми

Мирзалиев Мардонали

лойиҳа директори, технологик қисми