Бугун, 7 март куни, C.A.T. Science Accelerator 2.0 иштирокчилари учун кириш семинари ўтказилди.
Биз жамоалар билан танишдик, иш режалари ва жадвалларини, Accelerator.uz онлайн-платформаси орқали ишлаш йўриқномаларини, акселераторда ишлаш қоидалари ва акселератор жамоалари учун Илғор технологиялар маркази лабораторияларининг имкониятларини муҳокама қилдик.
Барча иштирокчиларга муваффақият тилаймиз ва ишни бошлаймиз! Акселератор дастури 6 ойга мўлжалланган. Демо-кунимиз 2020 йил сентябрь ойида ўтказилади.