Yangiliklar

Акселераторда ишлаш қоидалари. Онлайн-платформада қандай ишланади. Жамоалар нейминги.

Келаётган шанба – 27 февраль куни соат 14:00 да биринчи семинаримиз ўтказилади.

Учрашув мавзуси: Акселераторда ишлаш қоидалари. Онлайн-платформада қандай ишланади. Жамоалар нейминги.

Биз акселераторда ишлаш қоидалари, жамоаларни шакллантириш тартиби ҳақида гапириб берамиз ва фаолиятингизни кузатиб бориш имконини берадиган онлайн-платформа билан таништирамиз.

Семинар Илғор Технологиялар Марказида ўтказилади. Тошкент жамоалари учун қатнашиш мажбурий! Ҳудудлардаги жамоалар учун эса онлайн-трансляция очиқ бўлади.

Шунингдек, ўзлаштириш рейтинги ва давомат рейтингини ҳам жорий этаётганимиз ҳақида маълум қиламиз. Рейтинг маълумотлари лойиҳанинг финал балларига таъсир кўрсатади.

Семинар соат 14:00 да бошланади.

Все новости