Yangiliklar

ScienceThon by C.A.T.

Биринчи саралаш босқичидан ўтган жамоаларни 16 февраль куни “ScienceThon” тадбирига таклиф қиламиз.

Лойиҳамизда иштирок этмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси учун қатнашиш мажбурий.

📞Қўнғироғимизни / хабарларимизни кутинг!

 

 

💡 “ScienceThon by C.A.T.” ўзи нима?

Бу стартап-акселераторимизнинг бўлғуси иштирокчилари учун икки кунлик жадал семинар. Биз акселераторнинг 6 ойлик дастури ҳақида, қатнашиш қоидалари ҳақида гапириб берамиз.

Иштирокчилар жамоаларга бўлинади. Экспертлар дизайн-фикрлашдан қандай фойдаланишни ва лойиҳангизга жамоани қандай топишни тушунтириб беради. Шунингдек лойиҳаларингизнинг ҳакамлар олдидаги 5 дақиқалик тақдимотлари бўйича тренинг ўтказамиз. Бундан ташқари, бир нечта амалий интерфаол машқлар ҳам режалаштирилган.

Сиз стартапни ривожлантириш бўйича кириш ахборотини оласиз ва экспертлардан иборат саралаш комиссияси олдида ўз лойиҳангизни тақдим этишга яхшироқ тайёргарликка эга бўласиз!

 

 

Сана ва вақт: 16 февраль, сешанба, соат 15:00 да.

📍Ўтказилиш жойи: Тошкент, Ўзбекистон Инновацион Ривожланиш Вазирлиги ҳузуридаги Илғор Технологиялар Маркази.

Мўлжал: Талабалар шаҳарчаси, Ўзбекистон Миллий Университети, Беруний метро бекати. Харитада кўринг

 

Все новости