Yangiliklar

Илғор Технологиялар Марказида ScienceThon

Бугун, Илғор технологиялар марказида бизнинг илмий акселераторимизга ариза берган лойиҳалар учун ScienceThon интерфаол семинар ўтказилди.

❇️Тадбирни Илғор технологиялар марказининг директори д-р Шаҳло Турдиқулова очди.

❇️ Акселератор директори Владимир Цой Марказнинг стартаплар учун имкониятлари, акселератор биринчи қабулининг натижалари ва янги мавсум учун режалар ҳақида гапириб берди.

❇️ Инновацион ривожланиш вазирлигининг грантини қўлга киритган биринчи акселератор финалчилари Барнохон Ортиқхўжаева (LiPatch лойиҳаси ) ва Акром Илҳомов (N.E.F. лойиҳаси) ўз тажрибаси билан ўртоқлашди ва акселераторда қатнашиш уларга қандай ёрдам бергани ҳақида гапириб беришди.

❇️ Акселератор менторлари ва трекерлари Алишер Юсупов, Саида Юсупова ва Елена Селезнева акселератор дастури, илмий стартаплар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари, жамоа ташкил қилиш, стартаплар учун дизайн-фикрлаш билан ишлашда ва уни қўллашда Lean-ёндашув ҳақида гапириб беришди.

❇️ Семинар якунида гуруҳларда дизайн-фикрлаш ва Problem Statement ифодалаш бўйича интерфаол сессия ўтказилди.

Бугун ScienceThon тадбирига келган ҳаммага миннатдорчилик билдирамиз!
___________________

❗️Эртага соат 10:00 да акселератор эксперт комиссияси Тошкентда саралаб олинган тақдимотларни тинглашни бошлайди, 29 февраль куни эса биз, онлайн тарзда ҳудудлардан тақдим этилган лойиҳаларни тинглаймиз.

Агар сиз ўз лойиҳангиз тақдимотини ёздиришга улгурмаган бўлсангиз, акселератор директори Владимир Цой билан боғланинг. ?Тел. 99897 700 16 38.

Тақдимот формати: 5 дақиқа тақдимот + 5 дақиқа экспертларнинг саволларига жавоб бериш.

Танловда барча лойиҳаларга омад тилаймиз!✌️

 

Все новости