Yangiliklar

Lean Startup/ Problem Statement Canvas семинари

C.A.T. Science Accelerator Biotech 3.0 иштирокчилари учун кейинги семинар мавзуси — Lean Startup/ Problem Statement Canvas.

Биз тежамкор стартап методологияси ҳақида, лойиҳангиз мақсадли аудиториянинг ҳал қиладиган муаммосини аввал бошидан аниқлаб олиш қанчалик муҳим экани ҳақида гапириб берамиз ва муаммони баён этишни ва тасдиқлашни бошлаймиз.

Шунингдек, барча жамоалар учун акселератордаги бўлғуси 6 ойлик фаолият режасини ҳам муҳокама қиламиз.

Семинар Илғор технологиялар марказида ўтказилади. Ҳудудлар учун Zoom’да трансляцияни кўриш имкони бўлади.

⏰6-март, шанба куни соат 14:00 да бошланади

Все новости