Yangiliklar

Бозорни ва рақобатчиларни ўрганиш асослари семинари

C.A.T. Science Accelerator Biotech 3.0 стартаплари учун кейинги семинаримиз келаётган шанба 27 март куни соат 14:00 да Илғор Технологиялар Марказида ўтказилади.

Семинар мавзуси: Бозорни ва рақобатчиларни ўрганиш асослари

Таклиф қилинган спикер: Азиз Рахимов

Азиз Рахимов турли дастурларнинг ментори, телекоммуникациялар, молиявий технологиялар ва электрон тижорат соҳасининг эксперти ҳисобланади, у Ўзбекистон Электрон тижорат ассоциацияси таъсисчиларидан бири.

Семинарда стартаплар бозорни ўрганиши қай даражада муҳим экани, уни баҳолаш ва таҳлил қилиш методлари, маълумотлар манбалари ва рақобатчиларни ўрганиш усуллари ҳақида гаплашамиз.

Семинар оффлайн шаклда 27 март куни соат 14:00 да Илғор Технологиялар Марказида ўтказилади. Ҳудудлардаги жамоалар учун трансляция Zoom’да бўлиб ўтади.

Все новости