Yangiliklar

Диер Мирзаахмедов номидаги семинар
Келаётган шанба, 14 март куни, C.A.T. Science Accelerator 2.0 иштирокчилари учун 2 та сессия ўтказилади:
Меҳмон сессия — “Миллий маркетинг маркази” ассоциацияси бошқаруви раиси, Siymo реклама агентлигининг асосчиси, ADWEEK Маркетинг ва реклама ҳафталиги ва TAF реклама фестивалининг ташкилотчиси Диёр Мирзаахмедовдан стартаплар учун брендинг ва нейминг бўйича!
 
Сессия давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
Нега нейминг — шунчаки чиройли ном танланган эмас;
Қандай қилиб нейминг компанияни илгари суриш ва позиционерлашга таъсир кўрсатади;
Стартап (товар, хизмат, компания) номи ва брендини яратиш жараёнига қайси босқичлар киради.
 
Шунингдек семинар давомида Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг кейслари кўриб чиқилади.
 
Бошланиш вақти: 11:00 да
 
Тошкент жамоалари учун семинарда қатнашиш мажбурий, ҳудудлардаги жамоалар эса чиқишлар ёзилган видеотасвирдан фойдаланишлари мумкин бўлади.
__
 
Шу куни ўтказиладиган иккинчи сессия кейинроқ эълон қилинади.
Все новости