Yangiliklar

Агар энергия

Агар энергияни тўплаш бўйича янги технологияларни ишлаб чиқиш етарли миқдорда амалга оширилганида, тикланадиган энергия манбалари бозорининг ривожи янада тезроқ илгарилаган бўларди.

Қуёш панеллари, шамол қурилмалари ҳар доим ҳам туну-кун барқарор кучланишни ишлаб чиқишга қодир эмас, улар об-ҳавога, сутка вақтига, жойлашган ерига ва бошқа омилларга ҳам боғлиқ.

Тикланадиган манбалардан узлуксиз энергия узатилишини таъминлаш учун энергия аккумуляторлари керак.

Биз, C.A.T. Science Accelerator of Central Asia акселераторида энергияни тўплайдиган мобил ва стационар технологиялар билан боғлиқ лойиҳалардан манфаатдормиз.

Агар лойиҳангиз энергияни сақлаш ва аккумуляторларнинг қимматлилик муаммосини ҳал эта олса, унда https://forms.gle/YME5gYj78mqa9Stw5 ҳаволаси бўйича 20 февралга қадар акселераторимизга ариза беринг, менторларимиз лойиҳангизга ғоядан тортиб, то манфаатли бизнесгача бўлган йўлни босиб ўтишга ёрдам беради!

Все новости