Архив постов: Avgust 2020

ФИНАЛГА ТАЙЁРГАРЛИК!

Avgust 27, 2020

Акселератор жамоаларида иккита катта босқич қолди – бизнес-режа тузиш ва Демо-куни бўладиган питчга тайёргарлик кўриш.

Акселераторнинг демо-куни сентябрь ойининг ўрталарида бўлиб ўтади (санани кейинроқ эълон қиламиз). Бизнес-режа бўйича машғулотлардан сўнг тақдимотга тайёргарлик кўриш бўйича бир нечта семинар ўтказилади. Жамоалар ҳозирданоқ тақдим этилган андозалардан фойдаланган ҳолда бизнес-режа ёзишни бошлашлари керак!

Шунингдек, лойиҳа тақдимоти давомида жамоалар MVPни намойиш этишади, бу ҳақда олдиндан тайёргарлик кўриб қўйишлари керак. C.A.T. Science Accelerator финалини ўтказиш регламенти, ҳакамлар ҳайъати ва баҳолаш мезонлари ҳақида кейинроқ гапириб берамиз.

Биз, акселератор финалига меҳмонларни албатта таклиф қиламиз! Янгиликларни кузатиб боринг.

БИЗНЕС-РЕЖАЛАШТИРИШ БЎЙИЧА БЕШ КУНЛИК ЖАДАЛ ИШ

Avgust 17, 2020

Эслатиб ўтамиз, эртага (18-август, сешанба) бизнес-режалаштириш бўйича беш кунлик жадал иш бошланади.

Курс сешанбадан шанбагача соат 11:00 дан 13:00 гача давом этади. Биз гуруҳларга бўлинмаймиз (аввал муҳокама қилинганидек), вебинарлар барча жамоалар учун умумий бўлади.

Кейинги ҳафтадаги семинарлардан сўнг, бизнес-режангизни тайёр ҳолатга олиб бориш учун бизнес режалаштириш бўйича ментор ҳар бир жамоа билан индивидуал консультациялар ўтказади.

5 кунлик жадал фаолиятингизни режалаштиринг! Эртага соат 11:00 да кўришгунча

ЯНГИ MOCK SALES ФОРМАТИДА ИНТEРФАОЛ СEССИЯ

Avgust 12, 2020

Келаётган шанба куни Марказий Осиё менторлик платформаси  кўмагида C.A.T. Science Accelerator илмий акселераторининг стартаплари ва ClimateLaunchpad Uzbekistan халқаро танлови  стартаплари учун янги Mock Sales форматида интерфаол сессия бўлиб ўтади.

Учрашувнинг мақсади – маҳсулотингизни/хизматларингизни потенциал мижозларга «сотиш», sales-тақдимотини машқ қилиш ҳамда халқаро ва маҳаллий мутахассислардан консультациялар олиш.

? Битта лойиҳага 15 дақиқа:

❇️ 5 дақиқа – жамоалар питчи, профиль ментори истеъмолчи ролида чиқади;

❇️ 10 дақиқа – менторлар савдоларни яхшилаш ва лойиҳа тақдимоти бўйича тавсиялар беришади.

Сессияда Буюк Британия, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан савдо, иқлим, молия бўйича мутахассислар менторлар сифатида иштирок этишади.

Сессия 15-август (шанба) куни соат 16:00да Central Asia Mentoring Platform доирасида бўлиб ўтади.

SMART бўйича самарали мақсадларни қўйишни қандай ўрганиш мумкин

Avgust 7, 2020
8 август куни соат 16:00 да акселератор жамоалари учун кейинги вебинар ўтказилади.
Вебинар мавзуси: SMART бўйича самарали мақсадларни қўйишни қандай ўрганиш мумкин.
Спикер: Артур Пак-Вартанян
Артур «Pak-Vartanyan & Partners» тренинг компаниясининг мулкдори ва SaturnLab digital-агентлигининг ҳамтаъсисчиси ҳисобланади. Жамоалар тўғри мақсадларни қўйишни, нега бу бизнес соҳиби учун муҳимлигини билиб олишади ва SMART техникасидан фойдаланган ҳолда тўғри мақсадларни қўйишни ўрганишади.
Бу муҳим бошқарувчилик методикаси бўлиб, у режалаштиришга ёрдам беради ҳамда раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий ва профессионал самарадорлигини оширади.
Вебинар бошланиши: 8 август, соат 16:00 да.
  • Yangi maqolalar

  • Yangi sharhlar

  • Arxivlar

  • Bo’limlar

  • Meta