Архив постов: May 2020

Стартапларни молиялаштириш

May 29, 2020

Эртага (пайшанба, 4 июнь) соат 15:00 да акселератор жамоалари учун стартапларни молиялаштириш бўйича сессия ўтказилади.

Спикерларимиз:

Диана Цой, BCPD Ltd шериклик марказининг (“Астана” Халқаро Молия Маркази Бюроси) раҳбари, тренер, технологик дастурлар бўйича ментор.

Малика Жанибек, Women In Tech Foundation раҳбари. Олдин AIFC FinTech Hub стартапларни қўллаб-қувватлаш дастурларининг бош менежери бўлган (“Астана” Халқаро Молия Маркази Бюроси), “Visa Everywhere Initiative” молиявий-техник стартапларни қўллаб-қувватлаш дастурини ўтказган ҳамда “Astana Hub” IT стартаплар Халқаро Технопарки акселераторининг етакчи менежери сифатида фаолият кўрсатган.

Мавзу — Стартапларни молиялаштириш. Қозоғистон тажрибаси.

Спикерлар Қозоғистонда Марказий Осиё стартаплари учун қандай дастурлар ўтказилаётгани, қайси хорижий венчур фондлар ва акселераторлар Марказий Осиё стартапларининг скринингини олиб бориши, бундай учрашувларга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳамда бошланғич босқичларда стартаплар инвестицияни қаердан олишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берадилар.

Сессиянинг давомийлиги — 60 дақиқа. Сессия YouTube-трансляция форматида ўтказилади.

VITADENT ЖАМОАСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

May 26, 2020

Қадрли дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0 акселераторининг иштирокчи жамоалари билан интервьюлар туркумини давом эттирамиз.

 

Бугун биз кариесни ва ортга қайтариб бўладиган тишлар пульпитини даволаш  учун пломбалаш хомашёсини ишлаб чиқишни кўзда тутувчи лойиҳа муаллифлари – VitaDent жамоаси билан суҳбатлашдик.

 

Лойиҳангиз ҳақида сўзлаб берсангиз. Бозорга нима чиқаришни режалаштиряпсизлар?

Лойиҳа кариес ва ортга қайтариб бўладиган тишлар пульпитини даволаш учун маҳаллий хомашёдан янги стоматологик даволовчи пломбалаш материалини ишлаб чиқишга йўналтирилган. Лойиҳа мақсади – маҳаллий стоматология бозори учун ушбу препаратни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

 

Жамоангизда қандай мутахассислар фаолият кўрсатмоқда?

Йўлдошев Абдуқодир – лойиҳа раҳбари, стоматолог, SMM-менежер

Содиқова Ирода – стоматолог-шифокор, препарат яратувчиси, ғоя муаллифи

Раимжонов Рустамбек – стоматолог-шифокор, морфология бўйича мутахассис

Саломов Азизбек – ассистент, стоматолог

 

 

Лойиҳангиз кўпроқ қайси сегментга мўлжалланган – B2B гами ёки B2C га?

Лойиҳамиз кўпроқ B2B сегментига мўлжалланган, чунки препаратимиздан кариес ва тишлар пульпитини даволаш учун фойдаланадиган стоматологлар мижозларимиз ҳисобланади.

 

 

 

❓Тажриба намунасини ишлаб чиқишга улгурдингизми?

Ҳа, прототипни яратдик. 2019 йил бошидан буён препаратимизнинг клиник тадқиқотларини ўтказяпмиз, натижалар жуда яхши, ҳозирча ҳеч қандай асоратлар бўлмади.

 

 

Пульпитни даволаганда кўп ҳолларда нерв бутунлай олиб ташланади. Сизнинг препаратингиз олиб ташлаш процедурасининг ўрнини тўлиқ боса оладими ёки барибир ундан фойдаланиш учун муайян клиник кўрсатмалар бўлиши керакми?

Стоматологларнинг кўпчилиги тиш пульпитини даволашни хоҳламай, пульпитни олиб ташлаган ҳолда эндодонтик аралашувга ўтади. Аммо эндодонтик даволаш ишларининг муваффақияти ҳатто энг идеал шароитларда ҳам 80% дан ошмайди, бунда асоратлар бўлиши ва илдиз каналларини такрор даволаш каби қийин жараён талаб этилиши мумкин. Ёшлар учун пульпанинг яшаш қобилиятини сақлаб қолиш жуда муҳим, агар у нобуд бўлса, тиш “ўликка” айланади, бу тишлар трофикасини бузади, натижада тиш мўрт бўлиб қолади.

 

Дентиннинг чуқур кариеси, геперемияланган пульпит, ўткир ўчоқли пульпит, травматик пульпит каби пульпитнинг ортга қайтариб бўладиган шакллари препаратимиздан фойдаланиш учун клиник кўрсатмалар ҳисобланади. Шунингдек препаратимизни сурункали периодонтитни даволашда яллиғланишга қарши вақтинчалик антисептик восита сифатида ҳам қўллаш мумкин.

 

 

Препаратингиз қўлланганидан кейин тиш оғриғи яна қайталаши эҳтимоли қай даражада?

Биз 2019 йил бошидан буён препаратимизнинг клиник тадқиқотларини ўтказиб келамиз, натижалар жуда яхши, ҳозирча беморлар томонидан бирортаям шикоят бўлгани йўқ, шунингдек қайталашлар ёки асоратлар ҳам қайд этилмаган. Тиш оғриғи бўлмайди, чунки препарат таркибида оғриқни қолдирувчи ва махсус моддалар бор, бу денталгиянинг олдини олади.

 

 

Препаратингизнинг аналоглари борми? Агар бор бўлса, унда препаратингиз улардан қай даражада арзон бўлади?

Бир нечта аналог мавжуд, уларнинг ҳаммаси хорижда – Россияда, Германияда, АҚШда ишлаб чиқарилган. Бизнинг препарат ўз таркиби бўйича улардан фарқ қилади, нархи эса улар билан солиштирганда 4-5 баравар арзон.

 

 

Илғор Технологиялар Марказининг лабораториясидан фойдаланишни режалаштиряпсизми? Агар режалаштираётган бўлсангиз, унда нима мақсадларда?

Ҳа, биз муайян лаборатория тадқиқотларини ўтказмоқчимиз. Пульпа препаратимиз билан қопланганидан кейин дентиннинг микроэлементлар таркибини аниқлаш, қопламадан кейин оғиз бўшлиғининг рН муҳитини аниқлаш, чекка ўрнашишни ва препарат адгезиясини ҳисоблаш ҳамда бошқа тадқиқотлар шулар жумласидандир.

 

 

___________________

Facebook тармоғидаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/cat.science.accelerator/

Telegram-каналимиз: https://t.me/CATscienceAccelerator

Сайтимиз: http://cat-sa.uz/

Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

(Русский) Третий вебинар с Erin Keeley

May 14, 2020

Извините, этот техт доступен только в “Ruscha”.

Евгения Сон вебинари. Ўзбекистонда компания ташкил қилиш. Юридик шахс турини танлаш. Инвесторлар билан келишиш.

May 11, 2020

Чоршанба, 13 май куни, соат 16:00 да акселератор жамоалари учун мажбурий вебинар ўтказилади.

Вебинар мавзуси — Ўзбекистонда компания ташкил қилиш. Юридик шахс турини танлаш. Инвесторлар билан келишиш.

Спикер — Евгения Сон.

Евгениянинг бухгалтерлик ҳисоби ва аудит соҳасида 15 йиллик иш тажрибаси мавжуд. У Yaran Consulting компаниясининг шериги ҳисобланади. “Ўз фаолиятини эндигина бошлаган тадбиркорлар учун иш дафтари” китобининг муаллифи, шахсий молия бўйича курс муаллифи, тадбиркорлар учун @yaranuz телеграм-каналини юритади.

Евгения Тошкент молия институтини тамомлаган, миллий бухгалтер сертификатига, миллий аудитор сертификатига ва халқаро бухгалтер сертификатига эга.

Вебинарда қатнашиш мажбурий. Семинар Zoom да ўтказилади.

DEFUSEIT ЖАМОАСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

May 8, 2020

Қадрли дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0 иштирокчиси бўлган жамоалар билан интервьюлар туркумини чоп этишда давом этамиз.

Бугун биз суғориш учун мўлжалланган сувлар таркибидаги тузлар миқдорини камайтирувчи қурилмани ишлаб чиқишни кўзда тутувчи лойиҳа устида ишлаётган  DefuseIt жамоасидан интервью олдик.

 

Лойиҳангиз ҳақида гапириб берсангиз. Қандай маҳсулотни ишлаб чиқармоқчисизлар? Лойиҳа билан мақсадли аудиториянинг қайси муаммосини ҳал қилиб беряпсизлар?

Лойиҳамиз Defuse-it деб аталади, биз сув тозалаш қурилмасини, аниқроғи суғориш учун мўлжалланган сувлар таркибидаги тузлар миқдорини камайтирувчи қурилмани ишлаб чиқаришни кўзлаяпмиз. Бу шунчаки қурилма эмас, балки қарорлар қабул қилиш тизимига эга асбоблар тўплами бўлиб, у сувни тозалаш пайтида барча параметрларни, ҳатто фильтр юкламасигача бўлган  параметрни ҳисобга олади. Асосий вазифа фермерларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кам харажатлар билан ишлаб чиқаришга кўмаклашиш.

 

 

Жамоангиз ҳақида гапириб берсангиз. Жамоангизга бундай қурилмани ясаш ғояси қандай келди?

Жамоамиз кичкина, аммо аҳил. Унда турли фаолият соҳаларининг мутахассислари ишлайди, жумладан:

 

Усмонов Азиз Магдалиевич, PhD, мелиорация техникаси бўйича эксперт.

Юсупов Муҳаммадсодиқжон, магистрант, дастурчи, LAN ва LoRa технологиялар бўйича мутахассис

Озодов Эзозбек, докторант, муҳандис-технолог.

Исмоилов Сарвар, магистрант, дастурчи, Web-дастурлаш бўйича мутахассис

 

 

Лойиҳангизнинг мақсадли аудиторияси ким?

Тушунган бўлсангиз, фермерлар ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган кластерлар асосий аудиториямиз ҳисобланади.

 

 

 

Тажриба намунасини олишга муваффақ бўлдингизми? Агар ҳа бўлса, унда дала синовларини ўтказа олдингизми?

Бизда тажриба намунаси бор, унинг устидаги ишларни давом эттиряпмиз. Айтиш жоизки, синовларни ҳам ўтказишга улгурдик, мақтанишга арзигулик нарсалар ҳам бор, аммо қилинадиган ишлар ҳали кўп, чунки у ҳозирча мукаммал эмас. Биз биринчи натижани, яъни ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда етиштирилган помидорларни C.A.T 2.0 нинг биринчи босқичида ўтказилган дастлабки тақдимотда кўрсатгандик.

 

 

Тупроқ шўрланиши муаммосини ҳал этишнинг бошқа методлари ҳам борми? Улар билан таққослаганда сизнинг қурилмангиз қандай афзалликларга эга?

Ҳа, албатта, улар жуда кўп. Сувни чучуклаштириш, унга импульсли таъсир кўрсатиш ва механик тозалаш методлари мавжуд. Аммо улар тозалаш учун кўп вақтни талаб қилади, чунки сувни ичимлик эҳтиёжлари учун тозалашни кўзда тутади, бу эса жуда қийин жараён.  Бизнинг асосий афзаллигимиз: биз қурилмани шу ерда Ўзбекистонда йиғамиз ва бошқа мамлакатларга қараганда хизматларимизни тезроқ тақдим этишимиз мумкин.  Истеъмолчи учун сув тозалаш қурилмаларининг асосий муаммоси – жараённинг ўзида эмас, балки сервисда. Биз бунга мутахассис, UzAuto Motors компаниясининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича менежери Озода Исмоилова билан сессияда ишонч ҳосил қилдик. Биз хизматимизни хорижий етказиб берувчилардан фарқли ўлароқ буюртмачининг истаги бўйича исталган вақтда, ортиқча расмиятчиликсиз таклиф этишимиз мумкин.

 

 

Қурилманинг тахминий қиймати қанча? Унга фақат қурилманинг ўзи кирганми ёки техник хизмат кўрсатиш нархи ҳамми?

Қурилманинг тўлиқ тўплами қиймати 7 046 000 сўмни ташкил қилади. Одатда, мижозларимиз қурилманинг бошланғич конструкцияси учун тўлашга тайёр бўлади, яъни бунда тўпламда масофадан бошқариш тизими ва авария назорати тизими бўлмайди, бу уни анча арзонроқ қилади. Бу конструкцияни мижозга етказиб бериш ва ўрнатишни ҳам ҳисобга олган ҳолда 4 750 000 сўмга тушади.

 

 

 

Қурилмангизни мамлакатнинг турли ҳудудларидаги фермерлар орасида қандай илгари суришни режалаштиряпсизлар?

Биз намойиш қилишни энг яхши реклама деб ҳисоблаймиз. Ҳозир биз Андижон, Наманган, Фарғона ва Сирдарё вилоятларига мўлжал оляпмиз. Бўлғуси мижозлар билан бевосита алоқа давомида қурилмани намойиш этамиз. Фермерлар билан қишлоқларда учрашувлар ўтказишни режалаштирганмиз. Аммо ижтимоий тармоқлардаги коммуникациялар  имконияти ҳақида ҳам унутмаймиз. Ҳозир Телеграмда лойиҳамиз қандай ривожланаётгани ҳақида блог юритяпмиз, бу ҳамкорлик учун кластерларни жалб этишга ёрдам беради.

 

 

 

Илғор Технологиялар Марказининг лабораторияларидан фойдаланишни режалаштирганмисизлар? Агар ҳа бўлса, унда қандай мақсадларда?

Бизга биринчи учрашув чоғида Марказда суюқликлар таҳлили бўйича энг илғор технологиялар мавжудлигини айтишганди, шу боис биз бу имкониятдан агрегатимиз ишининг натижаларини, у сувни қай даражада сифатли тозалашини ва қурилманинг ишлаш методикасини қанчалик оптималлаштириш мумкинлигини текшириш учун фойдаланиш ниятидамиз. Биз 3D-принтер ёрдамида фильтр яратишни режалаштирганмиз, бу ҳақда биз марказнинг ажойиб мутахассиси Мўминов Ёқуб Вафоевич билан гаплашгандик, у бизга ўз ёрдамини таклиф қилди.

 

 

 

___________________________

Facebook тармоғидаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/cat.science.accelerator/

Telegram-каналимиз: https://t.me/CATscienceAccelerator

Сайтимиз: http://cat-sa.uz/

Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

Erin Keeley иккинчи семинар

May 8, 2020

Шанба, 9 май куни соат 21:00 да C.A.T. Science Accelerator жамоалари учун Erin Keeley нинг иккинчи семинари ўтказилади.

Иккинчи семинар мавзуси — Lean Startup ва Customer Development.

Эрин, амалий мисолларда тежамкор стартап ва мижозларни ўрганиш методологияси қандай қилиб стартапларга ёрдам бериши ҳақида сўзлаб беради.

Вебинар YouTube да тўғридан-тўғри трансляция кўринишида ўтказилади. Ўз саволларингизни трансляцияга шарҳлар кўринишида беришингиз мумкин. Акселератор жамоаларининг иштироки мажбурий.

Трансляцияга ҳавола акселартор telegram-каналида чоп этилади: https://t.me/CATscienceAccelerator

Искандар Абдуллаев вебинар. Фикрлаш тарзи: олимми ёки тадбиркор?

May 7, 2020

Келаётган якшанба, 10 май куни соат 16.00 да C.A.T. Science Accelerator жамоалари учун навбатдаги семинар ўтказилади.

Вебинар мавзуси — Фикрлаш тарзи: олимми ёки тадбиркор?

Спикер — Искандар Абдуллаев

Искандар Абдуллаев Япония университетининг Ph.D. даражасига эга, Хирш индекси 14 ва Scopus га 1300 дан ортиқ ҳаволалар. 6 йил давомида ўз бизнесига эга бўлган, 3D Party. 2 йил давомида Американинг йирик YS Catalytic Recycling компаниясида бизнес-менежер бўлиб ишлаган. Америкалик продюсер, сценарийнавис ва режиссёр ҳисобланади (This is Andromeda, Cocktail Muerte, Impossible Tales by an Insensitive Foreigner). Икки йил Amazon’да вендор бўлган, бир йилдан ортиқ криптоброкер бўлиб ишлаган.

Вебинар давомида олимнинг фикрлаш тарзи тадбиркорнинг фикрлаш тарзидан нимаси билан фарқ қилиши очиб берилади.

Вебинар YouTube да тўғридан-тўғри трансляция кўринишида ўтказилади. Трансляцияга ҳавола акселераторнинг https://t.me/CATscienceAccelerator каналида бошланишидан 10 дақиқа олдин чоп этилади.

Вебинарга барча хоҳловчилар қўшилиши мумкин!

КРЕМНИЙ ВОДИЙСИДАН ТАШРИФ БУЮРГАН СПИКЕРДАН ДИЗАЙН-ФИКРЛАШ ВА СТАРТАПЛАР БИЗНЕС-МОДЕЛИНИНГ НЕГИЗИ БЎЙИЧА ВЕБИНАР

May 1, 2020

2 май соат 21:00 да C.A.T. Science Accelerator 2.0 жамоалари учун дизайн-фикрлаш ва стартаплар бизнес-моделининг негизи бўйича вебинар ўтказилади.

Erin Keeley — Кремний Водийсидан ташриф буюрган спикер, Western Digital компаниясининг инжиниринг бўйича глобал директори.

Erin стартаплар билан ишлайди, у TechWomen дастурининг ментори ҳисобланади, шунингдек у инвестор.

Компьютер техникаси соҳасида кўп йиллик иш тажрибасига эга спикер Western Digital компаниясида инжиниринг бўйича директор вазифасида фаолият кўрсатади.

Шунингдек у янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш, амалиётларни бошқариш ва маълумотларни таҳлил қилиш соҳасининг эксперти ҳам ҳисобланади. АҚШ, Европа ва Осиёда жамоалар тузиб, уларни муваффақиятли бошқарган.
_
Вебинар рус тилига таржимаси билан инглиз тилида ўтказилади.

Акселератор иштирокчилари учун вебинарда қатнашиш мажбурий.

  • Yangi maqolalar

  • Yangi sharhlar

  • Arxivlar

  • Bo’limlar

  • Meta