Архив постов: Aprel 2020

Hair in Pair гуруҳи билан интервю

Aprel 28, 2020

Қадрли дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0 жамоалари билан интервьюлар туркумини беришда давом этамиз. Бугун биз соч ўстириш воситасини ишлаб чиқиш лойиҳаси билан шуғулланаётган Hair in Pair жамоаси билан суҳбатлашдик.

 

 Лойиҳангиз ҳақида гапириб берсангиз

Мен узоқ вақт давомида сочлар тўкилиши муаммоси устида ўйлаб келдим. Соч тўкилишига асосан эркаклар дуч келадиган муаммо сифатида қаралади, аммо аёллар ҳам ундан азият чекиши мумкин. Сочларнинг сезиларли тўкилишини касалликлар, стресс, витаминлар етишмовчилиги ёки нотўғри парвариш келтириб чиқаради.
Мен ҳамфикрларимни учратдим, биргаликда сочларнинг ўсишини тиклайдиган қандай воситалар борлиги билан қизиқдик, муайян воситаларнинг сочлар ўсишига таъсири ва самарасини изладик.

 

 Жамоангиздаги мутахассислар ҳақида гапириб берсангиз

 Рахмедова Маннона Тўлқин қизи- лойиҳа ғоясининг муаллифи. Биология (биофизика) соҳасининг мутахассиси.
 Цай Елена Александровна – ҳужайралар биологияси соҳасининг мутахассиси.
 Рахмедов Саидодил Равшанович – иқтисодчи, бизнес-режалар соҳасининг мутахассиси.
 Хаитбаева Лабиба Тўлқин қизи – маркетинг бўйича мутахассис

 

Сизнинг соч ўстириш воситангиз кўпроқ косметик воситалар сирасига кирадими ёки у тиббий препаратми?

Соч тўкилиши сабаблари турлича бўлиши мумкин. Уларнинг орасида қалқонсимон без билан муаммолар, стресс, вазннинг кескин йўқотилиши, авитаминоз, бош терисининг инфекцион касалликлари, гормонал бузилишлар ва ҳ.к. бор. Агар соч тўкилиши ҳажми ёки сийқабошлик локализацияси яққол ифодаланса, унда муаммо туғилади, бу борада мутахассисларга – эндокринологлар, гинекологлар, невропатологлар, трихологларга мурожаат қилиш керак бўлади. Диагностика ўтказилганидан кейин мутахассис-шифокор даволаш курсини ишлаб чиқади. Одатда, соч тўкилиши ички касалликлар оқибати ҳисобланади, шу боис уни даволаш ишлари икки йўналишда олиб борилиши керак, яъни касалликнинг ўзи ҳамда унинг оқибатлари даволанади. Бу ерда махсус косметик воситалар, маҳаллий қўллаш учун кремлар ва лосьонлар; лазер терапияси ва массаж; соч тўкилишига қарши халқ воситалари; тиббий шампунлар ва сочларни ўстирувчи воситалар ёрдамга келади.
Биз ишлаб чиқаётган восита, ўз моҳиятига кўра, косметик восита ҳисобланади, у дори воситалари билан комбинацияда соч тўкилиши муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. Бизнинг воситамизнинг мавжуд косметик воситалардан фарқи шундаки, у илмий асосга эга, воситада қўлланадиган компонентлар сочлар фолликуласига таъсир кўрсатувчи моддаларни тадқиқ қилиш йўли билан илмий лабораторияларда ишлаб чиқилган.

 

 Ўзбекистон бозорида воситангизга ўхшаш воситалар борми? Агар бор бўлса, уларнинг фарқи нимада?

Агар сочларнинг ўсиш механизмларига таъсир кўрсатмайдиган шампунь, сочлар учун ниқоб каби воситалар ҳисобга олинмаса, айни пайтда Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган «Миноксидил», «Регейн», «Минокс», «Парикофф» каби тиббий воситалар мавжуд. Санаб ўтилган воситалар таркибида миноксидил дори препарати бор, ушбу воситаларнинг нархи жуда қиммат ва улар ҳар доим ҳам сотувда бўлмайди, чунки улар импорт қилинади. Маҳаллий ишлаб чиқариш бозорида бизникига ўхшаш маҳсулот йўқ.
Биз ишлаб чиқаётган восита бошқа таркибга эга, нархи қиммат эмас, истеъмолчи учун ҳамёнбоп, шу билан бирга фойдаланишда қулай.

 

Ишлаб чиқиш жараёнида қандай қийинчиликларга дуч келдингиз?

Хомашё ва материалларнинг узлуксиз етказиб берилиши биз учун асосий муаммолардан бирига айланди, чунки хомашё Хитойдан олиб келинарди. Бутун дунёда жорий этилган карантин чоралари ва Хитойдан келадиган зарур компонентлар йўқлиги сабабли айни пайтда тадқиқотларимиз вақтинчалик тўхтатилган.
Шунингдек, яхшироқ натижаларга эришиш ва “тоза” маҳсулотни ишлаб чиқиш учун ҳозир бизга органик кимё соҳасининг тажрибали ва масъул мутахассиси зарур. Аммо бу муаммолар вақтинчалик, уларни муайян тартибда ҳал этиш мумкин.

 

Сочларни ўстириш учун мўлжалланган воситангизни бозорда қандай илгари суришни режалаштиряпсиз?

Маҳсулотимизни бозорда илгари суриш учун сайт ва ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш, ижтимоий тармоқларда реклама қилиш (инстаграм, телеграм, фейсбук), блогерлар билан ишлаш, Ўзбекистон Республикасида ҳар йили ўтказиладиган BeautyExpo Uzbekistan Халқаро ихтисослашган гўзаллик саноати кўргазмасида қатнашиш, трихологлар, гўзаллик салонларининг мутахассислари билан ишлаш, дорихоналарда ва beauty дўконларда сотиш каби маркетинг коммуникацияларидан фойдаланишни режалаштиряпмиз.

 

 Акселерация дастури давомида ўзингиз учун қандай янги нарсаларни билиб олдингиз?

Акселератор бозор таҳлили бўйича ахборотни тақдим этди, бу жуда долзарб масала. Шунингдек, стартаперлар бошқа лойиҳалар билан танишиш каби фойдали тажрибага эга бўлмоқда, бу эса, ўз навбатида, ўз лойиҳангизни ривожлантиришга ундайди. Бундан ташқари, бизнесни юритиш, жамоада ишлаш, интизом ва ҳамжиҳатлик кўникмаларига ўргатади.

 

Илғор Технологиялар Марказининг лабораторияларидан фойдаланишни режалаштиряпсизми? Агар ҳа бўлса, унда қандай мақсадлар учун?

Албатта, жамоамиз Илғор Технологиялар Маркази билан ҳамкорликда ўз лойиҳасини амалга ошириши мумкин. Бизнинг илмий тадқиқотлар, экспериментлар ва тажрибалар Илғор Технологиялар Маркази томонидан тақдим этиладиган лабораторияларда ўтказилиши мумкин. Биз ихтисослашган ускуналардан фойдаланишимиз, микробиология, биотехнология ва кимё соҳасининг бошқа мутахассисларидан консультациялар олишимиз мумкин.
___________________
Бизнинг Facebook тармоғидаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/cat.science.accelerator/
Telegram’даги каналимиз: https://t.me/CATscienceAccelerator
Сайтимиз: http://cat-sa.uz/
Янгиликларга обуна бўлинг ва уларни кузатиб боринг!

Effekt Organic Milk гуруҳи билан интервю

Aprel 25, 2020

Қадрли дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0 акселераторининг иштирокчи жамоалари билан интервьюлар туркумини давом эттирамиз.

Бугун биз ўсимлик сути ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани тақдим этган Effect Organic Milk жамоаси билан суҳбатлашдик

Лойиҳангиз ҳақида гапириб берсангиз. Қандай маҳсулотни ишлаб чиқаришни режалаштиряпсиз?

Ўсимлик сути – бу таркибида мой бўлган турли уруғлар, масалан, соя донлари, сули донлари, гуруч, гречкадан ҳамда бодом, оддий ёнғоқ, кедр ёнғоғи, ўрмон ёнғоғи, кокос, фундук, кунгабоқар уруғи каби маҳсулотлардан олинадиган сувли экстракт.

Ҳар бир турдаги сутни ишлаб чиқариш ўз технологик хусусиятларига ва ноу-хауга эга, ичимликларнинг ўзи эса таъми ва таркиби бўйича турли-туман бўлиб, озуқавийлигига кўра ёғлилик даражаси паст бўлган оддий сигир сутидан қолишмайди.

Бунда ўсимликдан олинган сут ичимликлари таркибида холестерин ва лактоза йўқ, шу боис улар анъанавий ҳайвон сутига муқобил, соғлом ва фойдали ҳисобланади. Веганлар, рўза тутувчилар ва сут оқсилига аллергияси бор ҳамда лактозани кўтара олмайдиганлар (айниқса, болалар) учун эса бу рационни бойитувчи ва ҳатто мазали сут ширинликлари, масалан, музқаймоқ, қуюлтирилган сут, десертлар билан тўлдирувчи асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланади.

 

— Жамоангиздаги мутахассислар ҳақида гапириб берсангиз

Юлдашева Мафтунабону — лойиҳа раҳбари

Илҳомов Акромхўжа — маркетинг ва маҳсулотни илгари суриш билан шуғулланувчи мутахассис

Ҳидоятов Иброҳим — технологик таъминот

Қодирова Зебо — техника фанлари доктори, профессор. Кимёгар.

 

Бу маҳсулотни лактозани кўтара олмайдиган одамлар истеъмол қилиши мумкинлигидан ташқари, унинг яна қандай ижобий томонлари бор?

Саноат тарзида қайта ишланган сигир сутидан фарқли ўлароқ ўсимлик сутида гормонлар ва антибиотиклар йўқ.

Ўсимлик сутининг афзалликлари:

— сут альбуминлари ва казеиннинг йўқлиги, уларга аллергия бўлиши ёки улар ичакда яхши ўзлаштирилмаслиги мумкин;

— лактозанинг йўқлиги, охирги йилларда уни кўтара олмаслик ҳолатлари кўплаб одамларда кузатилмоқда, бу ҳолат ёш ўтиши билан чуқурлашиб боради;

— ўсимлик сутининг ёғлилик даражаси паст;

— ўсимлик сути таркибига ажойиб антиоксидант ҳисобланган С ва Е витаминлари киради;

— масалан, соя сутининг таркибида ўсимлик эстрогенлари, яъни изофлавонлар бор, улар қонда “ёмон” холестерин миқдорини камайтиради ва, демак, юрак-қон томир касалликлари хавфини пасайтиради;

— ўсимлик сути таркибида холестерин мавжуд эмас;

— маҳсулотни эҳтиёжга қараб минераллар билан бойитиш имконияти.

 

Ўсимлик сути сигир сутига қараганда аллергияни камроқ келтириб чиқарадими?

Баъзида одам ўзида нимага аллергия борлигини ёши ўтганидан сўнг, сигир сутини ичганидан кейин қичишиш, кўнгил айниши, тошма, қорин шишиши ва ҳатто қусиш пайдо бўлганидагина кеч тушуниб етади. Бу кўпчиликнинг организмида лактозани парчалашга қодир бўлган фермент миқдори камлиги туфайли келиб чиқади. Шу боис айрим кишилар сигир сутини умуман ўзлаштира олмайди. Олимлар ва шифокорлар сут таркибидаги казеин моддасини уни кўтара олмасликнинг ҳақиқий сабабчиси деб тез-тез айтишмоқда.

Ўсимлик сутида эса холестерин, лактоза ва казеин йўқ, бундан ташқари у функционал элементлар, витаминлар ва минераллар билан бойитилади, аллергияни келтириб чиқармайди.

Ўсимлик сути таркибига турли ароматизаторлар, эмульгаторлар ва ўсимлик ёғи қўшилганида, у аллергенга айланиши мумкин.

 

— Маҳсулотингиз (вегетарианлар ва лактозага аллергияси бор кишилардан ташқари) қайси мақсадли аудитория учун қизиқарли бўлиши мумкин?

Маҳсулотимиз сут маҳсулотларига қайта ишлов берувчи ишлаб чиқарувчилар, хусусан, йогурт, творог, пишлоқ ва ҳ.к.ларни ишлаб чиқарувчи корхоналар, қандолатчилик корхоналари, соғлом ҳаёт тарзини юритувчи одамлар, спортчилар, қаҳвахоналар, парҳез қаҳвахоналар, ресторанлар, тиббий муассасалар ва шифокорлар тавсияси бўйича истеъмол қиладиган одамлар  учун қизиқарли бўлиши шубҳасиз.

 

— Ўзингиз ишлаб чиқарадиган ўсимлик сутини қандай қилиб бозорда илгари суришни режалаштиряпсиз? Бизда шунга ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқариладими?

Биз ижтимоий тармоқлар – каналлар, гуруҳлар, мақолалар ва telegram, facebook ва instagram (@effect_organic_milk) даги саҳифалар ҳамда ўсимлик сути ҳақидаги бошқа манбалар орқали таништириш ишларини бошладик. Мобил иловалар/етказиб бериш, махсус кичик гуруҳлар ва ҳ.к./ фитнес клублар, улгуржи ва чакана савдо орқали супермаркетлар ва гипермаркетларга сотишни режалаштиряпмиз.

Бундан ташқари, СКМга ва одамлар кўп тўпланадиган жойларга вендинг автоматларини етказишни режалаштиряпмиз.

Айни пайтда Ўзбекистонда ўсимлик сути саноат шаклида ишлаб чиқарилмайди, пештахталарда эса фақат Россия ва Европада ишлаб чиқарилган импорт маҳсулотни кўриш мумкин, холос.

 

— Маҳсулотингиз оддий сутдан қай даражада қиммат бўлади?

Ускуналар ва махсус ўрам қиймати юқорилиги сабабли нархлар оддий сутга қараганда қимматроқ бўлиши мумкин, аммо транспорт ва божхона харажатларини кўзда тутадиган импорт маҳсулотдан анча арзон бўлиши аниқ.

 

Илғор Технологиялар Марказининг лабораторияларидан фойдаланишни режалаштирганмисиз? Агар ҳа бўлса, унда қандай мақсадлар учун?

Бизга рационларни танлаш ҳамда махсус ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, ўрганишнинг оптимал режимларини белгилаш ва технологиясини ўзлаштириш  учун лаборатория таҳлиллари зарур бўлади. Шунингдек, улар янги рецептлар ва таъмларни яратиш учун ҳам зарур!

ШАҲБОЗ АҲМЕДОВ БИЛАН МЕҲМОН ВЕБИНАР

Aprel 16, 2020

Сешанба, 21 апрель куни соат 18:00 да C.A.T. Science Accelerator 2.0 жамоалари учун “Стратегия жон сақлаш воситаси сифатида” мавзусидаги меҳмон вебинар ўтказилади.

Стратегия ўзи нима? Нега баъзи ташкилотлар муваффақиятли фаолият юритади, бошқалари эса йўқ? Ташкилотлар стратегиясининг бунга қандай алоқаси бор? Бу саволлар вебинарда кўриб чиқилади.

Спикер — Шаҳбоз Аҳмедов, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институтининг консультанти.

Шаҳбоз ташкилий етакчилик ва стратегик бошқарув бўйича Said Business School, Оксфорд университетининг битирувчиси, Вилли Брандт номидаги Давлат сиёсати мактабининг магистр даражасига ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг халқаро муносабатлар бакалавр даражасига эга.

Вебинарда қатнашиш акселераторнинг барча жамоалари учун мажбурий.

«BITRONICS» ЖАМОАСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

Aprel 15, 2020

Қадрли дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0 акселераторининг иштирокчи жамоалари билан интервьюлар сериясини бошлаяпмиз

Бугун биз протезлар сифатида ишлатиладиган юмшоқ юритмаларни яратиш лойиҳасини ишлаб чиққан BiTronics жамоасидан интервью олдик.

 

—Лойиҳангиз ҳақида гапириб берсангиз

Жамоамиз биотроника ва робот техникаси учун ноёб юмшоқ юритмалар тизимини ҳамда протезлаш технологиясини ишлаб чиқди.

— Юритма: машиналар ва механизмларни ҳаракатга келтириш учун мўлжалланган қаттиқ қурилмалар мажмуи.

— Юмшоқ типдаги юритмалар:- худди шу функцияга эга, аммо ишлаш қобилиятини йўқотмаган ҳолда деформацияланишга қодирлиги билан эътиборли. Ишлаш принципи – фаол моддага кимёвий ва термал таъсир кўрсатиш. Одамнинг мускул тизими худди шу тарзда ишлайди.

— Технологияни йўқотилган оёқ-қўлларни протезлашда ҳамда ҳаракатларга пластика, конструкциянинг  аморфлигини берган ва “инсон” образини яратган ҳолда робот техникасида қўллаш мумкин.

 

—Жамоангиздаги мутахассислар ҳақида гапириб берсангиз

Валерий Юн. Бош директор. Лойиҳа ғоясининг муаллифи. Физика соҳасининг мутахассиси.

Элёр Сафаров. Ижрочи  директор. Менежмент ва иқтисодиёт соҳасининг мутахассиси.

Михаил Чикорин. Кимё ва IT- технологиялар соҳасининг мутахассиси.

Ярослав Ольшанский. Дастурий таъминотни синовдан ўтказувчи.

 

—Бу ғоя қандай келди? Протезлаш муаммосини янгича усулда ҳал қилиш керак деган фикрга қандай келдингиз?

Даставвал протезлаш муаммосини янгича усулда ҳал этиш мақсади йўқ эди. Шунчаки технология ғояси бор эди. Эслашимча, бу 9-синфда, физика дарсида юз берди. Мени иккита ўтказгич билан ўтказилган Фарадей тажрибаси жалб этди. Улар ток ўтказганда атрофда магнит майдонини ҳосил қилади… Иккита пластина ва худди шундай эксперимент ўтказилгани акс этган расм бор эди. Бу мавзуни чуқурроқ ўрганиб, ушбу самара асосида юритмаларни яратиш мумкинлигини тушундим. Конструкция кичик ФИКга эга экани маълум бўлди.

Мактаб ўқувчиси пайтимда мен компьютер ўйинларига қизиқардим. Ўша пайтда CRYSIS ўйини билан биринчи марта танишганман. Бош қаҳрамон одамдаги каби мушак толалар қопламасига ўхшаш экзоскелетда юрарди. Бу ўйин менда катта таассурот қолдирди, ушбу технологияга яқинлашишни истардим. Ечимни кимё даражасида излаш керак эди.

Одамзотнинг протезлаш соҳасидаги энг сўнгги ишланмаларини таҳлил қилар экан, ҳамма эътиборни қаттиқ юритмали қурилмаларга қаратади. Кейин, одам мушак толалари анатомиясини батафсил тадқиқ қилиб, шундай ишлаш принципи ва хусусиятлари бўйича ўхшаш материал зарур деган хулосага келдим. Полимер тузилмалар ана шундай ўхшаш материал бўлиб чиқди.

 

—Сизнинг протезларингиз ва ҳозир фойдаланилаётган протезлар орасида фарқ борми?

Фарқ оёқ-қўллар анатомиясини максимал имитация қилишга амал қилишга бориб тақалади. Юритмалар типида ҳам фарқлар бор.

 

—Ишлаб чиқиш жараёнида қандай қийинчиликларга дуч келдингиз?

Фаол моддани танлаш, бошқариш тизимининг типи, протезлаш технологиясини қўллаш.

 

—Протезларингизнинг нархи қандай бўлади?

Бу танланган материалга ва оёқ-қўлларнинг жароҳатланиш турига боғлиқ бўлади. Хусусан, тирсак бўғимигача шикастланганда скелет сифатида карбон композитлардан фойдаланганда нарх 970 АҚШ долларидан 1390 АҚШ долларигача бўлади.

Ҳозирча ҳисоб-китоб фақат қўлланадиган материал миқдори  ва тури доирасида бормоқда. Шунингдек ҳозирча тирсак бўғимидан кейинги шикастланишлар муаммосини ҳал этиш бошқариш тизими билан боғлиқ қийинчиликлар сабабли техник жиҳатдан кўзда тутилмаган, кейинчалик ушбу муаммони акселератор гуруҳи билан биргаликда ҳал этишга умид қиляпмиз.

 

—Акселерация дастурида бир ой ишлаш давомида ўзингиз учун қандай янги нарсаларни билиб олдингиз? 

Акселератор бозор таҳлили бўйича маълумотларни тақдим этади, бу жуда долзарб масала, шунингдек бошқа лойиҳалар билан танишиш каби фойдали тажриба орттирамиз. Ўзим учун жамоада ишлаш нималигини кашф қилдим. Ташкиллаштириш, бошқариш, мураккаб вазиятларда ечимларни излаш кўникмаларига эга бўлдим.

 

—Илғор Технологиялар Марказининг лабораторияларидан қай тарзда фойдаланишни режалаштиряпсиз?

Жамоамиз марказ лабораториясидан айрим моддаларни таҳлил қилиш, материалшунослик бўйича лаборатория синовларини ўтказиш учун фойдаланишни режалаштирмоқда.

 

«BiTronics» жамоасининг ижтимоий тармоқлари:

Facebook

Telegram

________________________

 

Бизнинг Facebook тармоғидаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/cat.science.accelerator/

Telegram тармоғидаги каналимиз: https://t.me/CATscienceAccelerator

Сайтимиз: http://cat-sa.uz/

Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

_________________________

 

Саида Юсупованинг вебинари

Aprel 10, 2020

C.A.T. Science Accelerator жамоаларини эртага соат 16:00 да вебинарда кутамиз.

Вебинар мавзуси — cleantech’да инновациялар, Исроил ва Франция тажрибаси.

Спикер — Саида Юсупова, акселератор ментори ва эксперти, Green Business Innovation консалтинг компанияси ва Tech4Impact нодавлат нотижорат ташкилотининг директори, Technovation халқаро танлови ва Climate LaunchPad “яшил” стартаплар йирик халқаро танловининг вакили, Жаҳон банкининг консультанти.

Биз семинарда қишлоқ хўжалиги соҳасида, агросекторда ва сув технологиялари соҳасида технологик стартаплар қандай яратилишини муҳокама қиламиз .

C.A.T. Science Accelerator яна бир вебинар

Aprel 4, 2020

Бугун, 4 апрель куни, C.A.T. Science Accelerator доирасида навбатдаги вебинар ўтказилди.

Илмий стартаплар дижитализацияси ва IT-технологияларнинг улар учун муҳимлиги вебинар мавзусига айланди.

Турли соҳалардаги (тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва ҳ.к.) илмий лойиҳалар мисолида биз қандай қилиб IT-технологиялар жараёнларни автоматлаштириши ёки тезлаштиришини, мижозларни жалб этишини, сотувларни йўлга қўйиши, маълумотларни тўплаши ва таҳлил қилишини ҳамда лойиҳаларни оммабоп мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар ва излаш тизимлари орқали илгари суришини муҳокама қилдик.

11 апрель куни ўтказиладиган кейинги вебинар мавзуси: Инновациялар ва уларни қандай қўллаш мумкин.

  • Yangi maqolalar

  • Yangi sharhlar

  • Arxivlar

  • Bo’limlar

  • Meta