Архив постов: Iyun 2021

Бизнес жараёнлар — қандай тавсифланади ва қандай бошқарилади.

Iyun 10, 2021
12 июнь куни навбатдаги семинаримиз соат 14:00 да Илғор Технологиялар Марказида ўтказилади.
 
Мавзу: Бизнес жараёнлар — қандай тавсифланади ва қандай бошқарилади.
 
Спикер: Елена Киселёва, стратегик режалаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш бўйича бизнес-тренер ва консультант. SAVA KONSALT компаниясининг директори.
 
Елена Анатольевна ҳар қандай компаниядаги асосий бизнес-жараёнлар, қайси бизнес-жараёнлар муҳим экани, стартап учун бизнес-жараёнлар схемаси қандай ишлаб чиқилиши ҳақида гапириб беради.
 
Семинар Илғор Технологиялар Марказида оффлайн-форматда ўтказилади. Тошкентдаги барча жамоалар учун қатнашиш мажбурий. Ҳудудлардаги жамоалар учун Zoom’да трансляция имконияти мавжуд.
 
‼️Шанба, 12 июнь, 14:00

(Русский) Шалунова 2

Iyun 8, 2021

Вебинар: Молиявий менежмент

Чоршанба, 11:00

Молиявий менежмент

Iyun 8, 2021

Кейинги вебинаримиз 9 июнь куни соат 11:00 да ўтказилади.

Вебинар мавзуси: Молиявий менежмент

Спикер: Татьяна Шалунова, Profi Training бизнес-мактабининг асосчиси ва ривожланиш бўйича директори

 

Татьяна компания маблағларини бошқариш асослари, молиявий менежментга нималар кириши ва молиявий сиёсатни қандай қилиб тўғри шакллантириш ҳақида гапириб беради.

Жамоалар диққатига: семинар ўтказиладиган вақт — 11:00, одатдагидан эртароқ.

‼️Чоршанба, 9 июнь, 11:00

(Русский) Oracle

Iyun 3, 2021

Вебинар: Стартаплар учун Oracle дастури

Жума, 16:00

Стартаплар учун Oracle дастури

Iyun 3, 2021

4-июн куни соат 16:00 да Ораcле компаниясининг спикери билан семинарга таклиф қиламиз.

Семинар мавзуси: Стартаплар учун Oracle дастури

 

Спикер: Matthew Price, Oracle for Startups компаниясида бизнесни ривожлантириш бўйича консултант

Oracle — бу сервер ечимлари ва Big Data соҳасида етакчилик қилувчи глобал корпорация.

Oracle for Startups дастури стартапларга Ораcле компаниясининг “булутли” иловаларидан бепул фойдаланишга ёрдам беради, менторликни ва дунёнинг турли мамлакатларидаги стартапларга кўмакни таклиф этади.

 

Семинарда спикер қандай қилиб Ўзбекистон стартаплари дастурда қатнашиши мумкинлиги ҳақида гапириб беради ҳамда Ораcле компаниясининг ма’лумотларидан фойдаланиш туфайли муваффақиятга эришган турли соҳалардаги (биотех, агро, молия) стартапларнинг кейсларини келтиради.

🇬🇧🇺🇿Семинар Зоом сервисида, инглиз тилида, ўзбек тилига таржима билан ўтказилади.

 

(Русский) Лола планы

Iyun 1, 2021

Семинар: Жамоани шакллантириш ва жамоада юзага келадиган эҳтимолий муаммолар

Шанба, 12:30

  • Yangi maqolalar

  • Yangi sharhlar

  • Arxivlar

  • Bo’limlar

  • Meta