Келаётган чоршанба – 12 май куни соат 13:00 да навбатдаги семинаримиз ўтказилади.
Вебинар мавзуси: Бизнесни қандай бошлаш мумкин
Спикер: Татьяна Шалунова, Profi Training бизнес мактабининг асосчиси ва уни ривожлантириш бўйича директор.
Спикер ҳақида:
— Ўзбекистон Республикаси Солиқ консультантлари палатаси ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг аъзоси;
— «Союзконсалт» халқаро экспертлар тармоғининг эксперти;
— Молиявий ҳисобдорлик халқаро стандартлари бўйича CIPA сертификати ва ACCA дипломининг (DipIFR) соҳиби;
— Савдо-саноат палатаси ва БМТТДнинг молиявий ҳисоб ва солиққа тортиш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳасининг ментори;
— Марказий Осиёда микромолиявий секторни яратиш ва такомиллаштириш бўйича “Марказий Осиё микромолиявий альянси” (CAMFA, USAID) Лойиҳасининг консультанти;
— ЎзР солиқ қонунчилигини такомиллаштириш бўйича лойиҳа иштирокчиси;
— «Синергия» бизнес мактабининг бизнес-тренери.
Татьяна ўз фаолиятини эндигина бошлаган тадбиркорлар билан ўзаро тажриба алмашади ва бизнесни ишга туширишнинг муҳим жиҳатлари бўйича маслаҳатларини беради.
Вебинар Zoom сервисида ўтказилади, ҳаволани гуруҳга юборамиз.
Бизнесда геймификация. Growth Hacks семинари
Чоршанба, 16:00
Келаётган чоршанба, 5 май куни C.A.T. Science Accelerator Biotech жамоалари учун 2 мавзуда вебинар ўтказилади:
✳️ Бизнесда геймификация;
✳️ Стартапларни илгари суриш учун Growth Hacks.
Вебинарда биз геймификация нима экани, стартаплар қандай қилиб бу техникани қўллаши мумкинлиги ва Growth Hacks ўзи нима экани (ностандарт илгари суриш методлари ва осон жорий этиладиган ва самарадорликни оширадиган кичикроқ ечимлар) ҳақида гапириб берамиз.
Вебинар Zoom сервисида ўтказилади.
⏰ Чоршанба, 5 май, 16:00