
Келаётган чоршанба куни соат 16:00 да бизнес-режа тайёрлаш бўйича семинарлар туркуми доирасида Александр Юдаковнинг навбатдаги семинари ўтказилади.
Мавзу: Маркетинг стратегияси
Александр маркетинг стратегиясини режалаштириш ва бизнес-режада ушбу бўлимга қўйиладиган талаблар ҳақида гапириб беради.
Семинар Zoom сервисида ўтказилади.
Семинар: Маркетинг стратегияси ва ишлаб чиқариш-иқтисодий режалар ва бюджетлар
Шанба, 14:00

Келаётган шанба, 19 июнь куни соат 14:00 да Александр Юдаков билан бизнес-режалаштириш бўйича навбатдаги семинар ўтказилади.
📍Семинар мавзуси: Маркетинг стратегияси ва ишлаб чиқариш-иқтисодий режалар ва бюджетлар.
Семинар Zoom сервисида ўтказилади, Илғор Технологиялар Марказида оффлайн-учрашув бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, шанба кунигача бўлғуси бизнес-режангизнинг икки бўлимини тўлдиришингиз лозим:
1) «Лойиҳа резюмеси»
2) «Бизнес-лойиҳангиз ҳақида маълумот»
Ушбу бўлимлар бўйича изоҳлар биринчи семинар тақдимотида бор. Тайёр файлларни лойиҳаларнинг telegram-гуруҳларига юборинг.
⏰ Шанба, 19 июнь, 14:00, Zoom
Семинар: Бизнес-режалаштириш
Чоршанба, 16:00

Биз C.A.T. Science Accelerator Biotech 3.0 жамоалари учун бизнес-режалаштириш бўйича семинарлар рукнини бошлаяпмиз.
Биринчи сессия келаётган чоршанба, 16 июнь куни соат 16:00 да ўтказилади.
Спикер: Александр Юдаков, ЎзР Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг технологияларни тижоратлаштириш ва трансфер қилиш бўлими бошлиғи.
Александр қатор семинарларни ўтказади, уларда Инновацион ривожланиш вазирлигининг инвестицияларига эга бўлиш мақсадида ўтказиладиган танловда қатнашиш учун бизнес-режада нималар бўлиши кераклиги ва бизнес-режа қандай стандартларга мувофиқ бўлиши лозимлиги ҳақида батафсил сўзлаб беради.
Семинар Zoom сервисида ўтказилади.
⏰ Чоршанба, 16 июнь, 16:00
Семинар: Бизнес жараёнлар — қандай тавсифланади ва қандай бошқарилади
Шанба, 14:00

Вебинар: Молиявий менежмент
Чоршанба, 11:00

Кейинги вебинаримиз 9 июнь куни соат 11:00 да ўтказилади.
Вебинар мавзуси: Молиявий менежмент
Спикер: Татьяна Шалунова, Profi Training бизнес-мактабининг асосчиси ва ривожланиш бўйича директори
Татьяна компания маблағларини бошқариш асослари, молиявий менежментга нималар кириши ва молиявий сиёсатни қандай қилиб тўғри шакллантириш ҳақида гапириб беради.
Жамоалар диққатига: семинар ўтказиладиган вақт — 11:00, одатдагидан эртароқ.
‼️Чоршанба, 9 июнь, 11:00