
Кейинги семинаримиз келаётган шанба – 24 апрель куни соат 14:00 да Илғор Технологиялар Марказида ўтказилади.
Мавзу: Тимбилдинг, жамоада ишлаш қийинчиликлари
Спикер: Шохинахон Бахромова, етакчилик бўйича SUSI дастурининг битирувчиси (Study of the US institutes), профессионал энтузиаст, Ўзбекистонда биринчи TEDx ташкилотчилар жамоасининг бир қисми, БМТТДнинг ёшлар ишлари ва инновациялар бўйича миллий консультанти.
Шохина жамоа ичида ишни тўғри ташкиллаштириш, жамоада стартаплар турли босқичларда қандай муаммоларга дуч келиши ҳақида гапириб беради. Шунингдек жамоаларда машқлар ва амалий машғулотларни ўтказамиз.
Семинар оффлайн тарзда Илғор Технологиялар Марказида ўтказилади, ҳудудлар учун Zoom-трансляция имконли бўлади.
❗️Тошкент жамоалари тўлиқ таркибда келиши зарур (одатдагидай 1 кишидан эмас).
⏰ Шанба, 24 апрель, 14:00
📍Илғор Технологиялар Маркази

C.A.T. Science Accelerator Biotech 3.0 иштирокчилари билан интервьюлар туркумини бошлаймиз
Бугун ўз стартапи ҳақида ImmunoTea жамоаси гапириб беради, ушбу лойиҳа табиий компонентлардан тайёрланган чой ичимликларини ишлаб чиқаришни кўзда тутади.
1. Лойиҳангиз ва ишлаб чиқаришни режалаштираётган маҳсулотингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.
Биз жамоамиз билан янги маҳсулот – ферментланган мевали чой устида ишлаяпмиз. Мақсадимиз мақсадли аудиториянинг турли сегментларидаги одамлар учун табиий ва фойдали чой ишлаб чиқаришдан иборат. Биз ушбу маҳсулот халқимизни иммунитетни мустаҳкамлайдиган, ғайратлибўлишга ёрдам берадиган, тетиклик бағишлайдиган ҳамда организмни витаминларнинг етарли миқдори билан таъминлайдиган сифатли ва табиий чой билан таъминлашига ишонамиз. Бунинг устига маҳсулотимиздан қандли диабет профилактикаси учун ҳам фойдаланиш мумкин.
2. Жамоангизда қандай мутахассислар бор?
Жамоамизда олтита мутахассис бор:
– Тайирова Дилобар Бахтиёровна — биотехнолог, технолог
– Ҳамдамов Бобурмирзо Бахтиёрович — фармаколог, маркетолог
– Тўхтаев Фарҳод Ҳакимович — биотехнолог, технолог, ишлаб чиқарувчи
– Шерматова Ирода Бахтиёр қизи – биотехнолог, технолог
– Эгамбердиев Номон Бобоевич — академик, профессор
– Мирзамахмудов Жамшид Дониёржон ўғли — маркетолог, дизайнер, IT-мутахассис
3. Лойиҳангизнинг мақсадли аудиториясини қандай баҳолайсиз? Истеъмолчингизни ёши нечада?
Биз дўконларда, дорихоналарда мижозлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишни ҳамда маҳсулотимизга эътиборни жалб этиш учун ижтимоий тармоқлардаги ўз каналларимизда уни илгари суришни режалаштиряпмиз.
Шунингдек, доимий мижозлар учун дисконт чегирмалар тизими устида ишлаяпмиз, турли мавсумий касалликлар ҳақидаги огоҳлантиришларни ўз ичига олган флаерларни тарқатишни режалаштирганмиз.
Сотиш нуқталарида маҳсулотимизнинг бепул дегустациясини ўтказамиз.
Мақсадли аудиториямиз бу:
— ҳар куни чой истеъмол қиладиган кексалар (50+ ёшидаги кишиларнинг кўпчилиги чой ичишга одатланган, шунингдек улар турли касалликларга мойил бўлади)
— Йирик шаҳарлар аҳолиси (шаҳарлар аҳолиси экология ёмонлиги сабабли турли мавсумий инфекцияларга чидамли бўлмайди)
— Спортчилар ва соғлом ҳаёт тарзини юритувчи кишилар
4. Фойдаланувчилар билан чой дегустациясини ўтказиб кўрдингизми? Унинг таъм сифатлари ҳақида қандай фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда?
Ҳозирча маҳсулотимиз дегустациясини ўтказганимиз йўқ, ҳозир ўзимиз дегустация қиляпмиз ва тажриба ўтказяпмиз. Маҳсулотимиз қуйидагилардан иборат:
* Олмали чой – бироз ширин ва олма таъмли
* Тутли чой – ҳиди кўк чойни эслатади
* Олчали чой — олча бўйли кўк чойни эслатади
* Шафтоли чой — қора рангли хушбўй ичимлик
* Хурмоли чой — ҳиди олчани эслатади, қора рангли ичимлик
5. Маҳсулотингиз ҳозир дўконларда ва дорихоналарда сотилаётган бошқа чой маркаларидан нимаси билан фарқ қилади?
Маҳсулотимиз бошқа чойлардан табиийлиги, таркибида ароматизаторлар йўқлиги ва ферментация жараёни билан фарқ қилади.
6. Сизнинг ҳисоб-китобларингизга кўра, маҳсулотингизнинг қиймати худди шундай маҳсулотларникидан қай даражада фарқ қилади?
Оғирлиги 100 шр бўлган бир қути чойнинг тахминий қиймати якуний истеъмолчи учун 12-18 минг сўмни ташкил қилади. Бу бошланғич ҳисоб-китоблар.
7. Акселераторнинг барча иштирокчиларига Илғор Технологиялар Марказининг лабораторияларидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади. Улардан қандай фойдаланишни режалаштиряпсиз?
Биз полифенолларни сифат ва миқдор жиҳатдан аниқлаш учун чойни юқори самарали суюқликли хроматография методи ёрдамида таҳлил қилишни ҳамда патоген микроорганизмлар бор-йўқлиги бўйича микробиологик таҳлил ўтказишни режалаштирганмиз.
MIXER-сессия
Чоршанба, 16:00
MIXER-сессия
Чоршанба, 16:00

Келаётган чоршанба куни соат 16:00 да навбатдаги вебинаримиз ғаройиб MIXER-сессия форматида ўтказилади.
Лойиҳа, акселератордаги фаолият давомида нималар қилингани ва маркетинг стратегиянгиз бўйича режалар ҳақида (шанба куни ўтказилган семинар асосида) гапириб беришингиз учун ҳар бир жамоага 5 дақиқа ажратилади.
Шундан сўнг бошқа жамоаларнинг сизнинг жамоангизга билдирадиган шарҳлари ва таклифларига 5 дақиқа ажратилади.
Бу сессия сизга ҳамкасб–стартапчилардан фойдали шарҳлар олишга ҳамда лойиҳа ва режалар ҳақида қисқача гапиришни ўрганишга ёрдам беради. Барча жамоалардан тайёрланишни сўраймиз! Қатнашиш мажбурий! Zoom-ҳаволани гуруҳингизга юборамиз.
⏰ Чоршанба, 21 апрель, 16:00

Бугун меҳмон-спикер Basconi Lux компаниясининг маркетинг бўлими раҳбари Анна Подгорная билан C.A.T. Science Accelerator Biotech 3.0 семинари ўтказилди.
Анна маркетинг асослари бўйича қизиқарли ва интерфаол сессияни ўтказди.
Жамоалар бир нечта кейсни кўриб чиқишди, маркетинг асослари, коммуникацияларда муҳим хабарлар ва маркетологлар учун стратегия ва аналитиканинг муҳимлиги ҳақида кириш маълумотларига эга бўлишди.
Семинар учун Аннага ташаккур билдирамиз!

Келаётган шанба куни соат 11:00 да Илғор Технологиялар Марказида навбатдаги семинаримиз ўтказилади.
Семинар мавзуси: Маркетинг асослари
Спикер: Анна Подгорная
❇️Basconi Lux компаниясида маркетинг бўлимининг раҳбари: Marc Cain, Basconi, Comfort Euro Shoes (ритейл);
❇️ Имеет опыт работы в «Super iMax» МЧЖ (тм EVO), «Credit Asia» МЧЖ ва «Profi Training» бизнес мактабида ишлаш тажрибасига эга;
❇️ Профессионал менежмент дастури (PMP) бўйича Ўзбекистон-Япония марказининг битирувчиси
❇️ Компаниялар ходимлари ва мижозлари учун мотивацион дастурларини ташкил қилиш ва ишлаб чиқиш тажрибасига эга сертификатланган бизнес-тренер
Анна маркетингнинг ҳар қандай бизнес учун муҳимлиги ҳақида гапириб беради, маркетинг асосларини тушунишга ёрдам беради ва стартапларимизга ўз тавсияларини тақдим этади.
Семинар эртага одатдагидай 14:00 да эмас, балки соат 11:00 да бошланишига эътиборингизни қаратамиз. Ҳудудий жамоалар учун Zoom-трансляция имконли бўлади.
⏰ Шанба, 17-апрель, 11:00
📍Илғор Технологиялар Маркази
Seminar: Customer Development доирасида ечимни таклиф этадиган интервью ва бўлғуси мижозлар билан MVPни тестдан ўтказиш.
Chorshanba, 16:00

Келаётган чоршанба куни соат 16:00 да навбатдаги вебинаримиз ўтказилади.
Мавзу: Customer Development доирасида ечимни таклиф этадиган интервью ва бўлғуси мижозлар билан MVPни тестдан ўтказиш.
Ечимни таклиф қиладиган интервью муаммони аниқлайдиган интервьюдан нимаси билан фарқ қилишини муҳокама қиламиз. MVP бўйича мақсадли аудитория билан тескари алоқага қандай эга бўлиш ҳақида гапириб берамиз.
Семинар Zoom’да ўтказилади.
📌Чоршанба, 14-апрель, 16:00
Seminar: Digital Marketing va ijtimoiy tarmoqlarda ilgari surish
Shanba, 14:00