
Кейинги семинаримиз келаётган шанба куни соат 14:00 да Илғор Технологиялар Марказида ўтказилади.
Семинар мавзуси: Digital Marketing ва ижтимоий тармоқларда илгари суриш.
Маҳсулотингизни интернетда, яъни ижтимоий тармоқлар ва излаш тизимларида самарали илгари суриш учун қандай воситалардан фойдаланиш мумкинлигини муҳокама қиламиз.
Тошкент жамоаларини Илғор Технологиялар Марказида соат 14:00 да кутамиз.
Ҳудудлардаги жамоалар учун Zoom’да онлайн-трансляция имконли.

Эртага, 7 апрель куни соат 16:00 да навбатдаги вебинаримиз ўтказилади.
Вебинар мавзуси: MVP, минимал яшашга лаёқатли маҳсулот.
MVP (маҳсулотнинг минимал ишчи версияси) нима экани, у тайёр маҳсулотдан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида гапириб берамиз. Илмий стартапларда MVPнинг қандай вариантлари бўлишини ҳамда MVPни қандай ишга тушириш ва тестдан ўтказишни муҳокама қиламиз.
Семинар Zoom’да ўтказилади, ҳаволани Telegram-гуруҳга юборамиз.
⏰ Чоршанба, 7 апрель, 16:00
Вебинар: C.A.T Science Accelerator акселераторининг биринчи ва иккинчи қабуллари иштирокчилари бўлган стартаплар билан учрашув.
Chorshanba, 16:00

Эртага, 31 март куни соат 16:00 да кейинги семинаримиз ўтказилади.
Мавзу: C.A.T Science Accelerator акселераторининг биринчи ва иккинчи қабуллари иштирокчилари бўлган стартаплар билан учрашув.
Биз Инновацион ривожланиш вазирлигининг инвестицияларини олишга муваффақ бўлган олдинги мавсум жамоаларини таклиф қилдик. Улар ўзларининг молиялаштиришга ариза бериш тажрибаси билан ўртоқлашади, ўз стартапларини ишга тушириш жараёнлари ҳақида, қандай қийинчиликларга тўқнаш келишгани ва акселератор уларга қандай ёрдам бергани тўғрисида гапириб беришади.
Семинар 31 март куни соат 16:00 да бошланади, Zoom-ҳаволани Telegram-гуруҳга юборамиз.

C.A.T. Science Accelerator Biotech 3.0 стартаплари учун кейинги семинаримиз келаётган шанба 27 март куни соат 14:00 да Илғор Технологиялар Марказида ўтказилади.
Семинар мавзуси: Бозорни ва рақобатчиларни ўрганиш асослари
Таклиф қилинган спикер: Азиз Рахимов
Азиз Рахимов турли дастурларнинг ментори, телекоммуникациялар, молиявий технологиялар ва электрон тижорат соҳасининг эксперти ҳисобланади, у Ўзбекистон Электрон тижорат ассоциацияси таъсисчиларидан бири.
Семинарда стартаплар бозорни ўрганиши қай даражада муҳим экани, уни баҳолаш ва таҳлил қилиш методлари, маълумотлар манбалари ва рақобатчиларни ўрганиш усуллари ҳақида гаплашамиз.
Семинар оффлайн шаклда 27 март куни соат 14:00 да Илғор Технологиялар Марказида ўтказилади. Ҳудудлардаги жамоалар учун трансляция Zoom’да бўлиб ўтади.
Бозорни ва рақобатчиларни ўрганиш асослари семинари
Таклиф қилинган спикер: Азиз Рахимов
Шанба, 14:00
Стартаплардаги бизнес-моделлар. Монетизация вариантлари вебинари
Чоршанба, 24 март, 16:00

24 март куни соат 16:00 да навбатдаги семинаримиз ўтказилади.
Мавзу: Стартаплардаги бизнес-моделлар. Монетизация вариантлари.
Семинарда стартапларда кенг тарқалган бизнес-моделлар ва лойиҳангизни монетизация қилишнинг турли варинатлари ҳақида гапириб берамиз. Бизнес-модель асоси ва ундан қандай фойдаланиш мумкинлигини муҳокама қиламиз. Шунингдек, нега бу восита стартаплар учун муҳим экани ва бизнес-моделларни шакллантириш ва тестдан ўтказиш стартапни ривожлантиришга қандай ёрдам бериши ҳақида сўз юритамиз.
Вебинарга ҳаволани телеграм-гуруҳга юборамиз.
⏰Чоршанба, 24 март, 16:00

Кейинги вебинаримиз эртага, 19 март жума куни ўтказилади.
Вебинар мавзуси: Бозорни баҳолаш, Ўзбекистондаги бозор бўйича статистикани излаш.
Ўз бозоримизга баҳо берган ҳолда, лойиҳаларнинг кўпчилиги йўл қўядиган хатоларни муҳокама қиламиз, бозорни баҳолаш методларини ва мисолларни кўриб чиқамиз.
Вебинар 19 март куни Zoom сервисида соат 16:00 да бошланади.