Архив постов: Mart 2020

Илҳомов Акромхўжа

Mart 18, 2020

Ортиқхўжаев Сахобиддин

Mart 16, 2020

Ортиқхўжаева Барнохон

Mart 16, 2020

Onsite Gmbh.

Mart 16, 2020

Муаммо ва унинг ечими

Пектинни шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш импорт пектиннинг юқори қиймати билан боғлиқ муаммони ҳал этади, шарбат ишлаб чиқарувчиларнинг чиқиндиларидан (олма ва бошқа кунжаралар) мақсадли фойдаланиш ҳамда янги озиқ-овқат ва тиббий йўналишларни ривожлантириш имконини беради. Бундан ташқари, пектин желатин аналоги сифатида ўсимликлардан олинади, бу эса Ўзбекистон аҳолисининг мусулмонлар қисми истеъмол қилиши учун мақбул ҳисобланади.

 

Эришилган натижалар

Акселераторда биз «GIST Regional Startup Training Central Asia» тренинг дастурида қатнашдик ва ғолиб чиқдик, шунингдек маҳсулот, бизнес-модель, бренд ва жамоани яратиш бўйича катта тажрибага эга бўлдик.

 

Айни пайтда биз импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи «ONSITE» компаниясини очганмиз. Биз Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигидан маблағ олдик ва олма пектинини ишлаб чиқариш учун ускуна харид қиляпмиз.

NEF – NEW ECOLOGICAL FEED

Mart 16, 2020

Муаммо

Тўлиқ рационли витаминлаштирилган ем ва табиий қўшимчалар етишмовчилиги. Ем-хашак тайёрлаганда бошоқлиларнинг ўрнини босиш. Ем-хашак ишлаб чиқариши учун майдонлардан максимал фойдаланиш.

Ечим

Витаминли Ўтли Ун (ВЎУ) ишлаб чиқариш – янги технология.

Ер ва синовдан ўтказилган экинларни танлашни таъминлаш бўйича комплекс ишлар, экин, ҳосилни йиғиш, тайёр маҳсулотга айлангунча ишлов бериш.

Акселератордаги фаолият даврида эришилган натижалар:

Фото

 

 

LiPatch

Mart 16, 2020

Муаммо

Терини қоплаш учун анъанавий воситалар муайян ўлчам ва шаклга эга. Сув билан контакт қилганда намланади, кийим ва пойабзал ишқалайди. Оёқ-қўлларга суртилганда қўшимча ёрдамни талаб этади ва улардан фойдаланиш ҳаракатларни сиқиб қўяди.

Ечим

Муаммоли тери учун косметик восита. Қулай спрей-формула ҳар қандай ўлчамдаги ва шаклдаги жароҳатни қоплаш имконини беради. Эритувчи модда тери юзасидан 5-10 сония ичида буғланиб кетади ва ҳимоя плёнкасини ҳосил қилади. Плёнка шаффоф бўлиб, ҳаракатларни сиқиб қўймайди, шунингдек у намликка чидамли

Эришилган натижалар

Акселератор ўтказилган давр мобайнида маҳсулотнинг биринчи прототипи олинди. Бугунги кунда  биз компания очиб, ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўряпмиз.

Фотосурат

C.А.Т. Science Accelerator 14 март семинари

Mart 14, 2020

Бугун, 14 март куни, C.A.T. Science Accelerator 2.0 жамоалари учун 2 та семинар ўтказилди:

1) Нейминг ва брендинг
2) Customer Development асослари ва мақсадли аудитория муаммоларини аниқлаш билан ишлаш

“Миллий маркетинг маркази” уюшмаси бошқарувининг раиси, Siymo реклама агентлигининг асосчиси, ADWEEK маркетинг ва реклама ҳафталиги ҳамда TAF Тошкент реклама фестивалининг ташкилотчиси Диёр Мирзаахмедов маркетинг стратегиясининг асослари, компания миссиясини яратиш аҳамияти, брендинг ва шахс брендини ривожлантириш ҳақида гапириб берди.

Алишер Юсупов ва Елена Селезнёва Lean Startup (тежамкор стартап), Customer Development (мижозга мўлжалланганлик) ва Problem Statement Canvas билан ишлаш методологиялари ҳақида сўз юритишди. Маълумки, яхши стартап мақсадли аудиториянинг яхши ишланган ва аниқланган муаммосидан бошланади. Стартаплар ҳам амалий фаолиятни муаммолар харитаси устида ишлашдан бошлайди.

Кейинги семинар ва унинг мавзулари ҳақида кейинроқ маълум қиламиз, янгиликларни кузатиб боринг!

Lean Startup & Customer Development

Mart 10, 2020

Келаётган шанба куни акселератор жамоалари учун ўтказиладиган иккинчи сессия (брендинг бўйича семинардан кейин) мавзуси – «тежамкорли стартап» асослари (Lean Startup) ва мижозга йўналтирилган ёндашув (Customer Development).

Биз акселератор стартаплари ҳал этишга уринаётган муаммоларни белгилаш ва уларни баён этишдан бошлаймиз, қандай қилиб гипотеза тузиш, мақсадли аудиторияни белгилаш ва lean-метод бўйича ишлашни муҳокама қиламиз.

Одатдагидай, Тошкентлик жамоалар учун сессияда қатнашиш мажбурий, ҳудудлардаги жамоалар эса семинарларнинг тўлиқ видеотасвиридан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Диер Мирзаахмедов номидаги семинар

Mart 9, 2020
Келаётган шанба, 14 март куни, C.A.T. Science Accelerator 2.0 иштирокчилари учун 2 та сессия ўтказилади:
Меҳмон сессия — “Миллий маркетинг маркази” ассоциацияси бошқаруви раиси, Siymo реклама агентлигининг асосчиси, ADWEEK Маркетинг ва реклама ҳафталиги ва TAF реклама фестивалининг ташкилотчиси Диёр Мирзаахмедовдан стартаплар учун брендинг ва нейминг бўйича!
 
Сессия давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
Нега нейминг — шунчаки чиройли ном танланган эмас;
Қандай қилиб нейминг компанияни илгари суриш ва позиционерлашга таъсир кўрсатади;
Стартап (товар, хизмат, компания) номи ва брендини яратиш жараёнига қайси босқичлар киради.
 
Шунингдек семинар давомида Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг кейслари кўриб чиқилади.
 
Бошланиш вақти: 11:00 да
 
Тошкент жамоалари учун семинарда қатнашиш мажбурий, ҳудудлардаги жамоалар эса чиқишлар ёзилган видеотасвирдан фойдаланишлари мумкин бўлади.
__
 
Шу куни ўтказиладиган иккинчи сессия кейинроқ эълон қилинади.

C.A.T. Sceince Accelerator 2.0 биринчи семинар

Mart 7, 2020

Бугун, 7 март куни, C.A.T. Science Accelerator 2.0 иштирокчилари учун кириш семинари ўтказилди.

Биз жамоалар билан танишдик, иш режалари ва жадвалларини, Accelerator.uz онлайн-платформаси орқали ишлаш йўриқномаларини, акселераторда ишлаш қоидалари ва акселератор жамоалари учун Илғор технологиялар маркази лабораторияларининг имкониятларини муҳокама қилдик.

Барча иштирокчиларга муваффақият тилаймиз ва ишни бошлаймиз! Акселератор дастури 6 ойга мўлжалланган. Демо-кунимиз 2020 йил сентябрь ойида ўтказилади.

 

  • Yangi maqolalar

  • Yangi sharhlar

  • Arxivlar

  • Bo’limlar

  • Meta