Archives

WOUND CARE LAB ЖАМОАСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

Iyul 21, 2020

Дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0 иштирокчи жамоалари билан интервьюлар сериясини давом эттирмоқдамиз.

Бугун биз Wound Care Lab жамоасидан тўқилмаган асосга эга турли хил этиологиядаги жароҳатлар учун замонавий боғлаш материалларини ишлаб чиқиш лойиҳаси ҳақида суҳбатлашдик.

❓  Лойиҳангиз ҳақида гапириб берсангиз. Қандай маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштиргансиз? Бу лойиҳа ғояси қандай пайдо бўлди?

Лойиҳамиз «Замонавий яра қопламалари» деб номланади. Биз турли хил этиологиядаги яралар учун тўқилмаган асосга эга замонавий боғлаш материалларини  яратамиз – булар дока, пахта толаси ёки бошқа мато эмас, балки биологик мослашадиган ва биологик парчаланадиган полимер моддалардир.

Ушбу ғоя биз биополимерлар билан ишлашни бошлаганимизда ва мамлакатимизда биотиббиётда қўллаш учун улардан қандай янги нарсаларни яратиш мумкинлиги ҳақида ўйлай бошлаганимизда пайдо бўлди. Биз Интернетдан изладик, илмий мақолаларни ўқидик, муаммоларни аниқладик ва яраларни даволаш ва парвариш қилиш учун материал ишлаб чиқамиз деган хулосага келдик. Куйишлар, сурункали яралар ва жарроҳлик амалиётидан кейинги яралар, ётаверишдан юзага келувчи яралар махсус даволаш ва тегишли боғлаш турини талаб қилади. Бундан ташқари, боғлаш материллари бозори тез суръатлар билан ўсиб бормоқда, улар фармацевтика ва тиббиёт саноатида катта улушга эга.

❓  Жамоангизда неча киши бор? Сиз қайси соҳаларга ихтисослашгансиз?

Айни пайтда жамоамиз уч кишидан иборат, биз ҳаммамиз ёш ишлаб чиқарувчи мутахассислармиз:

Жумаев Алишер – лойиҳа муаллифи, ЎзМУ Биология факультетининг Биотехнология кафедраси таянч докторанти.

Миракбарова Зебиниса – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биофизика ва биокимё институтининг таянч докторанти.

Юсупов Улуғбек – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти илмий ходими.

Лойиҳадаги вазифалар ўзаро бўлиб олинган. Мен боғлаш материалининг ўзини ишлаб чиқиш билан шуғулланаман, Зебиниса ва Улуғбек эса физикавий-кимёвий кўрсаткичлар ва баъзи биологик фаолликларни ўрганади. Тез орада жамоамизга маркетолог ва молиячи керак бўлади.

❓  Боғламаларингизнинг одатий бинтлар ва бошқа боғламалардан асосий устунлиги нимада?

Бизнинг яра учун қопламаларимиз  классик материалларга нисбатан бир нечта афзалликларга эга. Бу:

Ноадгезивлик, яъни боғлама ярага ёпишмайди ва шу тариқа қайта жароҳатланишнинг олди олинади. Жароҳатни анъанавий парвариш қилишда боғлама кўпинча яра суюқлиги ёки қон билан бирга қуриб, ярага ёпишиб қолади, бу эса боғлаш жараёнинини оғриқли ва ёқимсиз қилади.

Яра экссудати (суюқлиги)нинг адсорбцияси. Маълумки, баъзи яралар суюқликнинг ўртача ва кўп чиқиши билан ажралиб туради ва суюқлик касаллик инфекциялари кўпайиши учун қулай муҳит яратади. Бизнинг боғламаларимиз яралар оқишини инфекциялар билан бирга ўз қалинлиги ичида “ёпиб қўйиб” шимиб олади ва тутиб туради, боғламалар таркибидаги  микробларга қарши дори моддалари эса уларни йўқ қилади. Бу жароҳатни даволаш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.

Ҳаммаси биттада. Яъни, замонавий боғламалар таркибида яраларни даволашга ёрдам берадиган фаол моддалар туфайли «фаол» деб ҳам номланади. Бу қулай: беморга бир нечта воситаларни алоҳида-алоҳида сотиб олиш шарт эмас, бу боғлаш процедураси учун зарур бўлган пул ва вақтни тежайди. Бундан ташқари: малҳамлар, геллар ва бошқа препаратлар ишлатилганда кўпинча оқади, қурийди ёки буғланади, яъни улар маълум (кўпинча қисқа) вақт давомида амал қилишади. Маҳсулотларимиздан фойдаланганда, фаол моддалар боғлаш жойидан аста-секин ва тенг равишда ажралиб чиқади ва шу тариқа ярани қоплаб туришнинг бутун даври давомида таъсир қилади.

❓  Сиз фақат битта турдаги дори моддалари билан боғлаш воситаларини ишлаб чиқаришни режалаштиряпсизми ёки ҳар хил турдаги яралар учун бир нечта турдаги боғламалар бўладими?

Биринчи босқичда биз икки хил замонавий боғламаларни ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз: биринчиси, қуруқ яралар учун боғлама бўлиб, у нам муҳитни таъминлайди ва таркибида доривор моддалар мавжуд; иккинчиси – ярадан ўртача ва кўп суюқлик оқадиган жароҳатлар учун шимиб олувчи боғлама, шунингдек таркибида фаол моддалар мавжуд. Келажакда яраларни чандиқсиз даволашга ёрдам берадиган, яъни чандиқ пайдо бўлиш хавфини камайтирадиган ва қонни тўхтатувчи таъсирга эга бўлган боғламалар ассортиментини кенгайтириш режалари мавжуд.

❓  Клиник синовларни ўтказдингизми? Анъанавий боғламалар билан таққослаганда боғламаларингизнинг самарадорлигини қандай баҳолайсиз?

Клиник синовлар ҳали ўтказилмаган. Айни пайтда биз маҳсулот устида ишлаяпмиз, у тайёр бўлганидан сўнг дарҳол клиникадан олдинги тестларни ўтказамиз.

Ишлаб чиқаришда биз маълум материаллар/моддалардан фойдаланамиз, уларнинг таъсири ва клиник самараси аллақачон маълум. Бу ташқи томондан қўллаш учун фармацевтика маҳсулоти бўлгани сабабли, биз клиник тасдиқдан ўтган таркибий қисмлардан фойдаланганлигимизни ҳисобга олган ҳолда, клиник синовлар ички қабул қилинадиган дори-дармонларга ёки янги дори-дармонларга қараганда камроқ босқичларни ва кам вақтни талаб қилади.

❓  Ўзбекистонда сизнинг маҳсулотингизга ўхшашлари борми? Шунга ўхшаш маҳсулотлар хорижда кенг тарқалганми?

Ўзбекистонда майда чақалар ва кесилган жойлар учун ўзи ёпишадиган кичик пластирлар ишлаб чиқарилади, уларда кўпинча микробга қарши моддалар (фурацилин, йод) сингдирилган пахта тампонлари ишлатилади. Аммо мураккаб, илмий асосланган технология ёрдамида ишлаб чиқарилган боғламалар йўқ. Биз Интернетда асосан фақат жарроҳлик чоклари (иплари)ни ишлаб чиқаришга ихтисослашган битта маҳаллий компанияни топдик. Уларда гемогубка, қон тўхтатувчи материал деб номланган маҳсулот бор, аммо у жаррроҳлик амалиёти пайтида ички органларнинг қонини тўхтатиш учун ишлатилади,  бизнинг маҳсулотларимиз эса ташқи томондан қўллаш учун мўлжалланган.

Чет элда замонавий боғлаш материталлари кенг ишлаб чиқарилмоқда ва, шарҳларга қараганда, яхши сотилмоқда. Маҳсулотларимиз хусусиятлари жиҳатидан ўхшаш бўлади, аммо улар ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш усуллари, таркиби ва, албатта, нархи билан фарқ қилади.

❓  Боғлаш материалларингизнинг тахминий нархи қанча? Оддий боғлаш материаллари билан таққослаганда нархдаги фарқ қандай бўлади?

Битта пакетнинг тахминий қиймати (5-10 дона) 50 минг сўмни ташкил қилади. Бу анъанавий боғламалар (дока бинтлар, пахтали тампонлар, ўзи ёпишадиган пластирлар) билан таққослаганда анча қимматроқ туюлиши мумкин. Аммо терининг майда шикастланишлари учун бинтлар, пластирлардан фойдаланиш етарли бўлса, куйиш, ётоқ яралари, сурункали яралар каби жиддий яраларда сиз қўшимча дори-дармон сотиб олишингиз керак, бу эса яраларнинг ҳолатига қараб яхшигина пул туриши мумкин. Бундан ташқари, кўпинча яра битгандан сўнг, маҳсулотнинг бир қисми ишлатилмай қолади (тюбикда), бу ҳам тежамли эмас. Замонавий боғламалардан фойдаланишда сиз боғлаш ва маблағларни ҳам назорат қилишингиз мумкин.

❓  Мақсадли аудиториянгизнинг таҳлилини, амалиётчи шифокорлар билан интервью ўтказдингизми? Қандай хулосаларга келдингиз?

Аудиторияни таҳлил қилиш ишлари шифокорлар ва беморлар учун алоҳида-алоҳида онлайн сўровномалар ёрдамида амалга оширилди. Маълум бўлишича, шифокорлар ҳам, беморлар ҳам дорилар билан биргаликда деярли классик материаллардан фойдаланадилар. Бундан ташқари, биз дорихоналарда хорижий аналоглар мавжудлигини текширдик ва чет эл аналоглари қиммат нархда бўлгани туфайли кенг қўлланилмаслигини аниқладик.

Биз бозорда бундай материалларни етказиб бериш ва тарғиб қилишнинг етарли эмаслиги тўғрисида хулосага келдик, биз бундан фойдаланишни истаймиз.

❓  Сиз Илғор технологиялар марказининг лабораторияларида ишлашни режалаштиряпсизми? Агар ҳа бўлса – қандай тадқиқотлар олиб борасиз / ўтказасиз?

Биз боғламаларимизнинг физикавий-кимёвий параметрларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказишни режалаштирмоқдамиз.

«Ғояни инвесторга сотиш» вебинар

Iyul 20, 2020

21 июль куни акселератор жамоалари учун “Ғояни инвесторга сотиш” мавзусида вебинар ўтказилади.

Спикер — Дияс Муталов. Бизнес-консультант. «Савдолар мактаби» асосчиси.

Вебинар икки қисмдан иборат бўлади:

— стратегик қисм: Инвесторни мотивациялаш, ёки «нега мен стартапга пул йўналтирган бўлардим»?
— тактик қисм: «Тақдимот пайтида бошқаларнинг хатоларига қандай қилиб қоқилмаслик мумкин»

Вебинар Zoom платформасида ўтказилади. Вебинар соат 16:00 да бошланади.

ПИТЧИНГГА ТАЙЁРГАРЛИК

Iyul 17, 2020

18 июль, шанба куни соат 16: 00 да таклиф қилинган мутахассислар билан менторлик сессиясига тайёргарлик кўриш бўйича семинар бўлиб ўтади.

Сизга ҳар бир лойиҳа учун тайёрланиши керак бўлган менторлик сессиясининг формати ҳақида гапириб берамиз ва 1 дақиқалик питчни (тақдимотсиз) машқ қиламиз.

Барча акселатор жамоаларининг иштироки мажбурий.

МАРКEТИНГ АСОСЛАРИ, GROWTH HACKS ҲАМДА САЙТ ВА МОБИЛ ИЛОВА ОРАСИДА ТАНЛОВ БЎЙИЧА WEБИНАР.

Iyul 13, 2020

Келаётган чоршанба куни, 15 июлда, акселатор гуруҳлари учун учта мини-курсдан иборат веб-семинар ўтказилади:

✅ маркетинг асослари;

✅ Growth Hacks;

✅ веб-сайт ва мобил дастур ўртасида танловни қандай амалга ошириш мумкин

Маърузачилар: Алишер Юсупов ва Елена Селезнёва. Веб-семинар ZOOM платформасида, соат 16:00 да бошланади

Вебинарда иштирок этиш барча жамоалар учун мажбурий.

(Русский) Интервью с командой BioCentric

Iyul 10, 2020

Извините, этот техт доступен только в “Ruscha”.

LOGOS ЖАМОАСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

Iyun 30, 2020

Қадрли дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0 акселераторининг иштирокчи жамоалари билан интервьюлар туркумини давом эттирамиз.

Бугун афатикларда нутқни тиклаш учун мўлжалланган мобил иловани ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган LOGOS жамоасидан интервью олдик.

❓ Лойиҳангиз ҳақида гапириб берсангиз.

Биз —LOGOS жамоасимиз, афатик пациентларнинг ўзбек тилида нутқини тиклаш учун мўлжалланган биринчи мультимедиа кўргазмали мобил илова устида ишлаяпмиз.

2019 йилги ЎзР миллий инсульт регистри маълумотлари бўйича инсультдан кейинги ногиронлик ҳолатлари 83,8% ни, инсультдан ўлиш ҳолатлари 17% ни, нутқ бузилиши – афазия – ҳолатлари чап ярим шар инсультидан кейин 80% ҳолатда кузатилар экан.

Биз бу илова билан инсультни бошидан кечирган беморлар нутқини реабилитация  қилишга ёрдам берамиз. Лойиҳанинг ноёблиги унинг тиббий ходимларга (бемор койкасида ёнида) ва беморларнинг қариндошларига (махсус тиббий маълумотсиз) ёрдамидадир. Одамларда уйдан чиқмасдан, машқлар учун вақт ва жой танламасдан, нутқни тиклаш учун узлуксиз интерфаол машқлар имконияти пайдо бўлади.

❓ Жамоангизда қандай мутахассислар бор?

Жамоамиз икки нафар невролог, логопед-афазиолог, маркетологдан ташкил топган. IT-технологиялар бўйича тажрибали мутахассис керак.

 

❓ Иловангиз билан шифокорлар кузатуви остида ишланадими ёки у кўпроқ уйда мустақил равишда фойдаланиш учун мос келадими?

У шифокор билан ишлаш учун ҳам, усиз ишлаш учун ҳам мос келади.

 

❓ Афазияга эга беморларни даволаш ва реабилитация қилиш учун мобил иловаларнинг самарадорлигини текшириб кўрганмисиз?

Ҳа, текширганмиз. Ҳозирги оламда одамлар қўлидан смартфонни қўймайди, ундан нафақат алоқа воситаси сифатида, балки ахборот излаш учун ҳам фойдаланади. Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш бўйича мобил иловалар IT-технологиялар бозорида оммалашиб бормоқда. Тиббиётда мобил иловаларнинг оммабоплиги мутухассисларни янги ва янги иловалар яратишга ундамоқда.

 

❓ Муаммоли ва ечимли интервьюларни ўтказдингизми? Улар нимани кўрсатди?

Ҳа, ўтказдик. Муаммоли интервью бўйича сўровда қатнашган респондентлар (100 кишидан ортиқ) “нима деб ўйлайсиз, нутқни тиклаш – бу жуда қийин жараёнми?” деган саволга 79% киши “ҳа, жуда қийин ва меҳнат талаб қиладиган жараён” деб жавоб берди.

 

“Афатик-беморлар нутқини реабилитация қилиш билан ким шуғулланиши керак?” ва “Афатикларнинг нутқини тиклаш методикаларини биласизми?” деган саволларга респондентларнинг 75% “логопедлар, тиббий ходимлар ҳамда беморларнинг қариндошлари ва яқинлари” деган жавобни беришди.

“Нутқни реабилитация қилмасдан, у ўз-ўзидан тикланиши мумкинми?” деган саволга одамларнинг 71% нутқ реабилитациясиз тикланмаслигини ёки тикланиши тўлиқ бўлмаслигини айтди.

“Беморда нутқнинг йўқолиши қандай оқибатларга олиб келади?” деган саволга респондентларнинг 58% беморда нутқ йўқолиши билан, параллел тарзда ўқиш, ёзиш ва ҳисоблаш кўникмалари йўқолишини қайд этишди. “Нутқ бузилишларига эга беморлар қандай даражадаги ногиронликка эга бўлади” деган саволга респондентларнинг 41,7% “биринчи”, 37,5% – “иккинчи” деган жавобни беришди. “Нутқни тиклаш бўйича машғулотларни қачон бошлаш керак?” деган саволга респондентларнинг 67% “иложи борича тезроқ, онги равшанлашганидан сўнг жадал терапия палатасида” деган жавобни берди. “Беморларнинг нутқини тиклашга қандай омиллар таъсир кўрсатади?” деган саволга респондентларнинг 91% “логопед машғулотларини иложи борича эрта бошлаш, беморнинг хоҳиши ва тиббий ходимлар ва беморнинг яқинлари томонидан мотивациялаш” деган жавоб берди.

Ечимли интервью саволлари бўйича респондентларнинг 46% нутқни тиклаш учун реабилитация дастурлари камлик қилади деган жавобни; 40% катталар контингенти билан ишлаш маънавий жиҳатдан жуда қийин деган жавобни, 14% эса битта катта ёшли афатик билан ишлагандан кўра, 10 та бола билан шуғулланган маъқул деган жавобни берди.

“Инсультдан кейинги афазияни тиклаш нимага боғлиқ” деган саволга респондентларнинг 62% “беморнинг логопед машқларни ўз вақтида бошлаши билан боғлиқ” деган жавобни; 35% “шифокорнинг бемор билан махсус методик қўлланмалар бўйича ўз вақтида бошлаган машғулотларига боғлиқ” деган жавобн; 58% “мобил иловалар афатиклар билан машғулотлар учун қўшимча қўлланма бўлиб хизмат қилади” деган жавобни; 38 % «ундан беморнинг қариндошлари ва яқинлари фақат иш пайтида логопед билан фойдаланишлари мумкин» деган жавобни берган.

“Афатик-бемор мобил илова учун қанча пул тўлашга тайёр?” деган саволга респондентларнинг 42% 100 000 ва 60 000 сўм деган жавобни берди.

 

❓ Иловангизнинг Ўзбекистонда ва дунёда аналоглари борми?

Ҳа, дунёда тахминан 22 та аналоги бор, уларнинг ҳаммаси инглиз, испан ва итальян тилларида, рус тилида бор-йўғи 2 та, ўзбек тилида  эса йўқ. Ўзбекистон бўйлаб, бутун Ўрта Осиё минтақаси бўйлаб биз – биринчилармиз: LOGOS — афатиклар учун ўзбек тилидаги биринчи мультимедиали кўргазмали мобил илова. Бугунги кунда афатикларнинг нутқини тиклаш учун ўзбек тилида бирортаям миллий методик қўлланма-илова йўқ.

❓ Иловангизнинг тест версияси борми?

Ҳа, илованинг прототипи мавжуд, уни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.

______________________________________________________________

Бизнинг Facebook тармоғидаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/cat.science.accelerator/

Telegram тармоғидаги каналимиз: https://t.me/CATscienceAccelerator

Сайтимиз: http://cat-sa.uz/

Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

Стартаплар учун Инновацион ривожланиш вазирлигининг грантлари

Iyun 29, 2020

Эртага, 30 июнь сешанба куни соат 16:00 да Илғор Технологиялар Марказининг эксперти билан вебинар ўтказилади.

Спикер — Александр Юдаков, тижоратлаштириш бўлимининг мутахассиси.

Вебинар мавзуси — Стартаплар учун Инновацион ривожланиш вазирлигининг грантлари. Александр вазирликдан маблағ олиш қоидалари, аризалар қандай мезонларга жавоб бериши кераклиги ва аризаларни тақдим этишда стартаплар кўп ҳолларда қандай хатоларга йўл қўйиши ҳақида гапириб беради.

Вебинар ZOOM платформасида ўтказилади, бошланиши соат 16:00 да.

TUMOR ON TARGET ЖАМОАСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

Iyun 25, 2020

Қадрли дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0. иштирокчи-жамоалари билан интервьюлар туркумини давом эттирамиз.

Бугун биз онкомаркерлар диагностикаси бўйича тест-тизимни яратиш лойиҳаси билан шуғулланаётган Tumor On Target жамоасидан интервью олдик.

 

❓ Лойиҳангиз ҳақида гапириб берсангиз. Бозорга нима чиқармоқчисиз? Бундай лойиҳа ғояси қаердан пайдо бўлди?

HER2/neu  кўкрак бези саратони ўсмасининг маркерларидан бири ҳисобланади, HER2/neu амплификацияси ва/ёки гиперэкспрессияси 15-30% кўкрак бези саратони ҳолатида аниқланади. Ҳар бир конкрет ҳолатда махсус терапияни танлашда, шу жумладан қимматбаҳо терапияни, кўп ҳолларда эса токсик препаратларни тайинлашга индивидуал ёндашув  HER2-мақомни аниқлашда оптимал диагностик ёндашувларни танлаш заруратини белгилайди. Бугунги кунда онкопротеин даражасини аниқлаш имконини берадиган иммуногистохимия методи HER2 (Human epidermal receptor) онкогенини активлаштиришни баҳолашнинг энг аниқ методи ҳисобланади.

Бунда амалий лабораторияларнинг ҳаммаси ҳам ушбу методдан фойдаланиш имконига эга эмас, асосан махсус ускуна йўқлиги ва қиммат экани учун. Ўсимта ҳужайраларида HER2 генининг мақомини аниқлаш учун HER2-тестдан ўтказишнинг янги методларини жадал излаш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, полимеразали занжирли реакция (ПЗР)ни қўллашга асосланган унинг ДНК даражасидаги экспрессияси даражаси бўйича HER2 мақомини баҳолаш протоколи жуда яхши натижаларни намойиш қилди.

Биз бозорга ўзимиз томонидан ПЗР асосида ишлаб чиқилган метод ёрдамида ўсмали касалликларда HER2 мақомини тестдан ўтказиш бўйича хизматни чиқаришни режалаштиряпмиз. Лойиҳамиз менинг диссертация ишим тадқиқотлари натижасига асосланган. Ўсмали касалликларнинг HER2 ижобий вариантлари аниқланганида, ўсмаларга эга беморларни таргетли препаратлардан фойдаланган ҳолда таргетли терапияни қўллаб даволаш имконияти пайдо бўлади. Анъанавий кимё терапиясидан фарқли ўлароқ таргетли терапия айнан ўсмали тўқимага таъсир кўрсатади. Бу ўсмали касалликларга чалинган беморларнинг ҳаётини узайтиришга кўмаклашади.

 

❓ Жамоангиз ҳақида гапириб берсангиз, унда қандай мутахассислар бор?

— Рустамова Шохиста Омонжоновна – лойиҳанинг асосчиси, илмий тадқиқотчи, М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Биофизика ва биокимё институтининг базавий докторанти. “Ёш олимларнинг академик мобиллиги” танлови асосида ва Илғор технологиялар маркази базасида 2016-2017 йилларда ўтказилган “Ошқозон саратонининг HER2 ижобий вариантларини тестдан ўтказиш методини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳа раҳбари.

— Рустамова Шахноза Омоновна – халқаро даражадаги молиячи, бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш бўйича «General accounting» лойиҳа асосчиси ва таъсисчиси. “Бўстонлиқ ЭИЗда дори воситаларини ва биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш” лойиҳасининг муаллифи, “Pantos logistics” халқаро логистика компаниясининг бош бухгалтери.

 

❓ Маҳсулотингизнинг мақсадли аудиторияси ким? Клиникаларми, шифокорларми, диагностика марказлари ёки беморларми?

Шифокор-онкологлар бизнинг мақсадли аудиториямиз ҳисобланади. Беморлар шифокорларсиз бундай тестдан ўта олмайди.

 

❓ Маҳсулотингизнинг дастлабки версияси/прототипи борми?

Ҳа. Бугунги кунга келиб HER2 мақомини аниқлаш учун реал вақтда ПЗРни ўтказиш протоколи ишлаб чиқилган.

 

❓ Қандай тадқиқотларни ўтказдингиз?

Реал вақтда ПЗР методи асосида HER2 мақомини аниқлаш протоколини ишлаб чиқиш учун тадқиқотлар ўтказилди. Шунингдек стандартлаштирилган иммуногистохимия (ИГХ) методи натижалари билан ПЗР натижаларининг солиштирма таҳлили амалга оширилди. Янги протоколни синовдан ўтказиш ишлари кўкрак бези саратонига ва ошқозон саратонига чаланган беморларнинг ўсма тўқимаси ва қони намуналарида ўтказилди.

 

❓ Ҳозир Ўзбекистонда қўлланадиган диагностика методлари билан солиштирганда тестларингизнинг натижаси қай даражада аниқ?

ИГХ ва ПЗР натижаларини реал вақтда солиштириш 93,75% га тўғри келади. ИГХ натижалари билан номувофиқлик, ген миқдорининг ошиши ДНК даражасида кузатилмаслиги мумкинлиги факти билан изоҳланиши мумкин, оқсилларнинг юқори даражаси эса HER2 мақомини ИГХ методи ёрдамида баҳолаш имконини беради.  Шунингдек натижаларининг фарқ қилиши ИГХ методининг етарлича ўзига хос эмаслиги балн боғлиқ бўлиши мумкин, бунда HER2/neu рецепторли оқсилларининг умумий миқдори аниқланади. Шунга қарамасдан, кўп ҳолларда ПЗР-РВ нинг ИГХ билан мос келишини кўрсатди.

 

❓ Дунёда маҳсулотингизнинг аналоги борми? Ўзбекистон клиникаларида шунга ўхшаш тест-тизимлардан фойдаланиладими?

Дунё миқёсида ПЗР ёрдамида HER2 мақомини аниқлаш энг янги метод ҳисобланади ва шу боис у унчалик кенг тарқалмаган, чунки ИГХ стандартлаштирилган метод ҳисобланади. Республикамизда ҳам айни пайтда HER2 мақомини аниқлаш учун ИГХ методи қўлланади, аммо бу фақат Республика Онкология Илмий Маркази лабораториясида амалга оширилади.

 

❓ Шифокорлар, диагностика марказлари, беморлар учун тест-тизимларингизнинг мафтункорлиги нимада?

Бизнинг тест-тизимимиз бошқа методлар билан солиштирганда қиммат эмас, флуоресцент микроскоп каби қиммат ускуналарни талаб қилмайди ва аниқ натижаларни тез беради. Республикадаги барча ҳудудларда жойлашган клиникалар ПЗР аппарат билан жиҳозланган. Тестдан ўтказиш натижалари таргетли препаратларни қўллаган ҳолда таргетли терапиядан фойдаланиш учун беморлар гуруҳини ажратиш имконини беради, ушбу терапия кимёвий терапиядан фарқли ўлароқ айнан ўсма ҳужайраларига таъсир кўрсатади.

 

❓ Илғор Технологиялар Марказининг лабораториясидан қай тарзда фойдаланишни режалаштиряпсиз?

Тадқиқотларимизнинг барча экспериментлари Илғор Технологиялар Марказининг базасида ўтказилган, шунингдек мижозларнинг биринчи оқимида HER2 мақомини аниқлаш ишларини ҳам Илғор Технологиялар Маркази базасида ўтказиш режалаштирилмоқда.

___________________

Facebook тармоғидаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/cat.science.accelerator/

Telegram тармоғидаги каналимиз: https://t.me/CATscienceAccelerator

Сайтимиз: http://cat-sa.uz/

Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

Биринчи C.A.T. Science Accelerator финалчиларини вебинар

Iyun 25, 2020

Акселератор иштирокчиларининг илтимосларига кўра, кейинги вебинарга Инновацион Ривожланиш Вазирлигидан маблағ олган биринчи C.A.T. Science Accelerator финалчиларини таклиф қиламиз.

Келаётган шанба, 27 июнь куни соат 16:00 да вебинарда қуйидагилар чиқиш қилади:

? Мардонали Мирзалиев, Onsite Gmbh лойиҳасининг директори (олма пектинини ишлаб чиқариш);

? Барнохон Ортиқхўжаева, LiPatch лойиҳасининг раҳбари (муаммоли тери учун косметик восита);

? Акромхўжа Илхомов, N E F жамоасининг раҳбари (ҳайвонлар учун мувозанатлаштирилган ем ишлаб чиқариш)

Стартаплар асосчилари бизнес-режани, инвесторлар учун тақдимотни, Вазирликдан грант олиш учун ҳужжатларни қандай тайёрлаш ҳақида ҳамда акселератордаги фаолият якунланганидан кейин лойиҳалар қандай натижаларга эришгани тўғрисида гапириб берадилар.

Саволларингизни тайёрланг! Семинар ZOOM да ўтади.

Акселерация дастури қизғин босқичга кирди!

Iyun 16, 2020

Акселерация дастури қизғин босқичга кирди!

Июнь ва июль ойларида молия, маркетинг ва бизнес-режалаштиришга алоҳида урғу берамиз! Сизларни ушбу мавзулар бўйича таклиф қилинган экспертлар ва менторлар кутмоқда. Июль ойи охиригача барча жамоалар олган билимлари асосида ўзларининг бозорга чиқиш стратегиясини шакллантириши мумкин.

Шунингдек, Илғор Технологиялар Марказининг лабораторияларида ишлар бошланаётганини эслатиб ўтамиз. Сизлардан лаборатория тадқиқотларининг илк натижаларини кутиб қоламиз.

Жамоалардан лойиҳалар устида олиб бориладиган астойдил фаолиятни кутамиз!

  • Yangi maqolalar

  • Yangi sharhlar

  • Arxivlar

  • Bo’limlar

  • Meta