Archives

Innocens Bio жамоаси билан интервью

Iyun 12, 2020

Қадрли дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0 акселераторининг иштирокчи жамоалари билан суҳбатлар рукнини давом эттирамиз.

Бугун зараркунандалар ва ўсимликлар касалликларига қарши курашиш учун органик хомашёдан биопрепаратлар ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишлаётган Innocens Bio жамоасидан интервью олдик.

 

❓Лойиҳангиз ҳақида гапириб берсангиз. Бозорга қандай маҳсулотларни чиқаришни режалаштиряпсиз? Бундай лойиҳа ғояси қаердан пайдо бўлди?

Лойиҳамиз номи — «Зараркунандалар ва ўсимликлар касалликларига қарши курашиш учун органик хомашёдан биопрепаратлар ишлаб чиқариш».

Биз ўсимликларни зараркунандалар (шира, оққанот, қўнғиз, тунлам)дан ва касалликлар (занг, илдиз чириши)дан ҳимоя қилиш учун 7 хил турдаги биопрепарат устида ишлаяпмиз.

Бизнинг ёш компаниямиз доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Бундан ташқари, ўз ер участкаларимизда ўз ходимларимиз учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳам етиштирамиз. Уларни етиштириш даврида зараркунандалар ва ўсимликлар касалликларига тез-тез дуч келамиз. Уларни ҳимоя қилиш воситаларини ўрганганимизда, Ўзбекистонда асосан кимёвий препаратлар қўлланишини аниқладик, уларнинг умумий ҳажмдаги солиштирма улуши 98% ни ташкил қилади ва фақат 2% гина биологик препаратлар ҳисобланади.

Шу ерда савол туғилади: Агар одамни доривор ўсимликлар ёрдамида даволаш мумкин бўлса, нега энди ўсимликларни ўз хомашёси билан даволаш мумкинмас? Шу тариқа ишни бошладик.

 

❓Жамоангиздаги мутахассислар ҳақида гапириб берсангиз

Жамоамизда қуйидаги мутахассислар бор:

— Агроном-консультант, ўсимликлар ҳимояси бўйича мутахассис: Бобобеков Қаландар, доцент, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди. Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида етарли иш тажрибасига эга.

— Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича агроном: Бегибоев Олимжон, турли ўсимликларни культивациялаш билан шуғулланади, уларнинг зараркунандалари ва касалликларини ўрганади.

— Агрономлар:  Аманова Махфурат, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Тошкент Аграр университетининг сабзавотчилик, картошкачилик кафедраси профессори, ва Рустамов Абдумалик Сатторович, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди.

— Технолог: Жўраев Ғайрат Нурмаматович, муҳандис-механик.

 

❓Зараркунандалар ва ўсимликлар касалликларига қарши курашиш учун препаратларингизнинг бозорда тақдим этилган ва аллақачон фойдаланилаётган препаратлардан фарқи нимада?

Биопрепаратлар органик (биологик, экологик) деҳқончиликда ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг муҳим воситалари ҳисобланади. Ушбу ҳимоя воситаларининг асосий ўзига хос хусусияти уларнинг одам, атроф-муҳит, уй ва ёввойи ҳайвонлар, ҳашоратлар (чанглантирувчилар, энтомофаглар) ва бошқа биоценоз вакиллари учун зарарсиз эканлигидир.

Бундан ташқари, ҳашоратлар ва вирусли инфекцияларнинг ўсимликларни биологик ҳимоялаш методларига мослашиши йўқлиги натижасида фермердан бир турдаги препаратни мунтазам равишда бошқасига алмаштириш талаб қилинмайди. Бу синовдан ўтган воситалар гуруҳлари асосида қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалардан муҳофаза қилишнинг идеал формуласини чиқариш имконини беради.

Экинларга ишлов беришнинг эскирган кимёвий воситалардан фарқли ўлароқ, табиий воситалар ўз таъсиридан кейин ўсимликларнинг барглари ва пояларида из қолдирмайди. Ушбу хусусият нафақат атроф-муҳитнинг тозалигига, балки етиштириладиган сабзавотлар ва меваларнинг озуқавийлик сифатларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Биологик воситаларни қўллагандан кейин бир неча кундан сўнг уларни истеъмол қилиш мумкин бўлади.

Биопрепарат ўз самарадорлиги бўйича минимум қўллаш муддатига эга. Ўсимликларга табиий ишлов бериш усулидан фойдаланиш, совуқ ва қорли мавсумлардан ташқари, йилнинг исталган фаслида имконли бўлади.

❓Анъанавий пестицидлар қай даражада хавфли?

Бу сўзнинг ўзи лотин тилига бориб тақалади: «пестис» — юқумли касаллик ва «цидо» — ўлдираман.

Пестицидлар инсон учун потенциал токсик бўлиб, дозасига ва инсон организмига тушиш йўлларига қараб, ҳам ўткир, ҳам сурункали токсик таъсирни кўрсатиши мумкин.

Айрим эски, арзон пестицидлар тупроқда ва сувда кўп йиллар давомида сақланиши мумкин. Ривожланган мамлакатларда бундай пестицидлардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш тақиқланган, бироқ кўплаб ривожланаётган мамлакатларда улар ҳамон қўлланилмоқда.

Ушбу воситалар билан уйда ёки томорқасида бевосита ишлайдиган кишилар пестицидларнинг таъсири натижасида соғлиғини кўпроқ хавф остига қўяди.

 

❓ Зарарсиз эканлигидан ташқари, препаратларингиз истеъмолчи учун яна нимаси билан мафтункор?

Бизнинг биопрепарат — барглар асосида, у мутлақо экологик тоза ва кўп ҳолларда самарали. Кимёвий ишлов бериш воситаларидан фарқли ўлароқ бизнинг препаратдан кейин ўсимликларнинг барглари ва пояларида излар қолмайди, тупроқ ҳам зарарсиз ҳолатда қолади. Бундан ташқари, улардан фойдаланганда тегинишдан қўрқмаса ҳам бўлади.
Ҳозир бозорда қўлланадиган препаратларнинг ҳаммаси деярли четдан олиб келинган, шу боис нархи ҳам юқори, бизнинг биологик маҳсулот эса ҳамёнбоп нархи билан мафтункор, уларни ўсимликлардан ташқари уй ҳайвонларида ҳам қўллаш мумкин, биз буюртмачининг муаммолари бўйича индивидуал ярим маҳсулотни тайёрлашни ҳам режалаштиряпмиз.

 

❓ Дала синовларини ўтказдингизми?

Биз кукун тайёрлаганмиз, ҳозир у агроном О.Бегибоев томонидан Наманган вилоятининг фермер ва деҳқон хўжаликларидаги ер участкаларида синовдан ўтказиляпти. Натижа тез орада расмийлаштирилади ва биз у ҳақда ижтимоий тармоқларда ёзамиз.

 

 

❓ Муаммоли интервью натижалари нималарни кўрсатди?

Муаммоли интервьюлар давомида мутахассислар ва фермерлар барча саволларимизга жавоб беришди. Уларнинг фикрича, ўсимликларни асосан кимёвий воситалардан фойдаланган ҳолда ҳимоя қилмасдан туриб, юқори сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олишнинг имкони йўқ. Бундай ҳимоя воситаларининг самараси анча юқори бўлса-да, уларнинг экология билан боғлиқ муаммолари бор, буни фақат табиий бирикмалар асосидаги хавфсиз препаратларни қўллаш йўли билан яхшилаш мумкин. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқиш ҳақидаги масала кимёвий воситаларни биологик воситалар билан алмаштириш ҳисобидан уларнинг улуши вақт ўтиши билан камайишини кўзда тутади.

Мутахассислар ва фермерларнинг таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишда ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар экспорти ҳажмларини уларнинг экологик хавфсизлигини кафолатлаш ҳисобидан ошириш учун шароитлар яратиш мақсадида, 2019 йил 27 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида маҳсулотни ихтиёрий равишда экологик маркировка қилиш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 435-сонли қарори қабул қилинди. Бунда экологик хавфсизликнинг қуйидаги мезонлари кўзда тутилган:

— ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, фойдаланиш, сақлаш, транспортировка қилиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш жараёнида маҳсулотнинг атроф-муҳитга таъсир қилиш, иқлим ўзгариши, биологик хилмахиллик, энергия тежамкорлик, табиий ресурсларга таъсир кўрсатиш ҳамда маҳсулотни утилизация қилиш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг таъсир қилиш даражаси;

— хавфли моддаларни хавфсизроқ моддаларга алмаштириш ва янги технологиялар ва бошқаларни қўллаш имконияти.

Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг асосий экспортчилари ҳисобланган сабзавотчилар, полизчилар, боғбонлар нафақат экологик, балки ташқи бозорда катта талабга эга бўлган, пестицидларсиз сифатли ва арзон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асосан биологик препаратлардан фойдаланади.

 

❓ Илғор Технологиялар Марказининг лаборатория қувватларидан қандай фойдаланишни режалаштиряпсиз?

Биз ИТМнинг лаборатория қувватларидан биопрепаратларни ишлаб чиқариш учун қўлланадиган ўсимлик хомашёси экстрактларини олиш учун фойдаланишни режалаштиряпмиз.

 

___________________
Бизнинг Facebook тармоғидаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/cat.science.accelerator/

Бизнинг Telegram’даги каналимиз: https://t.me/CATscienceAccelerator

Сайтимиз: http://cat-sa.uz/

Янгиликларимизга обуна бўлинг ва уларни кузатиб боринг!

Қарор қабул қилишга кўмаклашадиган интервью

Iyun 5, 2020

Ҳурматли жамоалар,

Эртага, 6 июнь куни, соат 16:00 да навбатдаги вебинаримиз ўтказилади.
Вебинар мавзуси — қарор қабул қилишга кўмаклашадиган интервью.

Қарор қабул қилишга кўмаклашадиган интервью нимаси билан муаммоли интервьюдан фарқ қилишини, қандай саволларни албатта бериш кераклигини ва прототип ёки MVP асосида қандай қилиб тескари алоқага эга бўлиш мумкинлигини муҳокама қиламиз.

VR CEREBRI ЖАМОАСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

Iyun 1, 2020

Азиз дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0 акселераторининг иштирокчи жамоалари билан суҳбатлар рукнини давом эттирамиз.

Бугун биз виртуал воқелик кўзойнакларидан фойдаланган ҳолда инсультдан кейинги реабилитация учун мобил иловани ишлаб чиқиш лойиҳаси устида ишлаётган VR Cerebri жамоасидан интервью олдик.

❓ Лойиҳангиз ҳақида гапириб берсангиз. Бозорга нима чиқаришни режалаштиряпсиз? Бундай лойиҳа ғояси қаердан пайдо бўлди?

Мамлакатимизнинг ошиб бораётган аҳолисида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш хизматларининг сифати ва самарадорлигини ошириш  борасида эҳтиёж мавжуд. Ҳаёт давомийлигининг ошиши ва аҳолининг кексайиши муносабати билан касалланишлар тез-тез  содир бўлади. Масалан, инсультларнинг 2/3 қисми 65 ёшдан катта ёшдаги одамларга тўғри келади, Паркинсон касаллиги асосан 50 ёшдан кейин, Альцгеймер касаллиги 60 ёшдан сўнг учрайди. Кекса ёшли беморларнинг ҳаракатланиши қийинлигини инобатга олган ҳолда, биз уйда реабилитация қилиш дастурини яратишни хоҳлагандик. Беморларнинг менталитети шундайки, улар даволовчи машқлар билан мунтазам равишда шуғулланиши учун уларга мотивация керак.

Биз ҳаракат, когнитив ва психоэмоционал бузилишларга эга беморларни реабилитация қилиш учун виртуал воқеликни қўллаган ҳолда ўйин шаклидаги машқларни ишлаб чиқиш қизиқарли бўлган бўларди, деб ўйладик. Бизнинг виртуал воқелик (VR) воситамиз реал сценарийларни акс эттириш йўли билан хавфсиз муҳитда моторикани ўрганиш, билиш стратегиялари ва психоэмоционал фонни оптималлаштиришга ёрдам бериши мумкин. Биз юқоридаги муаммоларга эга беморларга кундалик фаолиятларини амалга оширишга ёрдам берадиган мобил иловани ишлаб чиқишни режалаштирганмиз.

Илова кундалик фаолият кўникмаларини, йўқотилган ҳаракат кўникмаларини, когнитив функцияларни тиклашга йўналтирилган топшириқларни ва эмоционал фонни нормаллаштириш воситаси сифатида арт-терапия компонентларидан бирини ўз ичига олади. Бемор вазифаларни қариндошлари ва мутахассислар ёрдамида ҳам, мустақил равишда ҳам бажариши мумкин бўлади.

 

❓ Жамоангиз ҳақида гапириб берсангиз, унда қандай мутахассислар бор?

 

❓ Иловангиз инсультдан кейинги реабилитацияда айнан қандай ёрдам беради?

Виртуал воқелик беморни тўлиқ виртуал оламга олиб киришни кўзда тутади. Наушникли VR гарнитурадан фойдаланиш смартфон экранида юз бераётган нарсаларнинг бемор томонидан қабул қилиниши кучайишига олиб келади ва организмдаги қабул қилувчи тузилмаларнинг турли бўғинларига таъсир кўрсатади.

Биз мияни беморга яхши бўлиши учун “алдаймиз”. Тескари сенсорли алоқани кучайтириш ва ҳар бир бемор учун унинг ҳаракатланиш имкониятларига мувофиқ равишда индивидуал виртуал ҳудудни яратиш фонида машқларнинг кўпроқ жадаллигига эришиш имконияти виртуал воқеликни қўллашнинг шубҳасиз афзаллиги ҳисобланади. Биз йўқотилган кўникмаларни тиклаш ва уларни яхшилаш учун бир нечта виртуал машқларни ишлаб чиқишни режалаштирганмиз, бу билан ҳаракатланиш функцияларини муайян фоизга тиклашга, реабилитация муддатларини қисқартиришга ва тиббий ходимларга тушадиган жисмоний юкламани камайтиришга умид қиляпмиз.

 

❓ Сизларда илованинг тест версияси борми? Уни беморларда синаб кўрганмисизлар?

Бизда илованинг тест версияси бор, шу билан бирга ишлар ҳам давом этмоқда. Биринчи навбатда биз ўзимиз ишлаб чиққан машқларнинг бехатолиги ва аниқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ўзимизда синовдан ўтказяпмиз. Айрим техник жиҳатлар устида ишлашимиз керак, улар бартараф этилганидан кейин беморларда синашга ўтамиз.

 

❓ Сизнинг иловангиз билан ҳар қандай VR гарнитура, масалан нархи бўйича ҳамёнбоп Google CardBoard ҳам ишлаши мумкинми ёки ундан кучлироқ ва функционалроқ гарнитура зарур бўладими?

Аҳоли учун ҳамёнбоп бўлган мобил реабилитация воситасини яратиш мақсадларимиздан бири ҳисобланади, шу боис ҳар қандай VR гаринитурадан, шу жумладан Google Card Board дан ҳам фойдаланиш мумкин.

 

❓ Маҳсулотингизнинг аналоглари борми? Бундай методика мамлакатимизда қўлланадими?

Дунёда виртуал реабилитациянинг ҳар хил турлари мавжуд, масалан, сенсорли қўлқоплар, роботлаштирилган механотерапия, MindMaze методи, Nirvana ва ҳ.к. Бизда Ўзбекистонда ҳаракат ва когнитив бузилишлар билан бирга кечадиган неврологик касалликларга эга беморларни даволаш учун мобил илова илк бор яратилади.

 

❓ Умуман олганда, методингизнинг самарадорлигини ўзингиз қандай баҳолайсиз?

Тиббиёт ва соғлиқни муҳофаза қилиш бўйича мобил иловалар IT-технологиялар бозорида тоборо оммабоп бўлиб бормоқда. Интернетда мобил иловалардан фойдаланиш шифокорларга беморларни шахсан қабул қилиш борасида вақтни сезиларли тежашга ёрдам беришини исботлайдиган тадқиқотларни кўплаб топиш мумкин. Ўз навбатида, беморлар эса ўз соғлиғининг ҳолатини осонгина кузатиб бориши мумкин.

Аммо беморларимизнинг маданияти ва менталитети бундай инновацион ёндашувларга ҳали мослашмаган. Ҳар қандай муваффақиятли лойиҳа 99% қаттиқ меҳнатдан ва 1% инновациялардан иборат бўлади. Реабилитацияда ҳам худди шундай – биз яратган маҳсулотнинг самарадорлиги кўпроқ беморларнинг кундалик меҳнатига боғлиқ.

 

___________________
Бизнинг Facebook тармоғидаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/cat.science.accelerator/

Бизнинг Telegram’даги каналимиз: https://t.me/CATscienceAccelerator

Сайтимиз: http://cat-sa.uz/

Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

Стартапларни молиялаштириш

May 29, 2020

Эртага (пайшанба, 4 июнь) соат 15:00 да акселератор жамоалари учун стартапларни молиялаштириш бўйича сессия ўтказилади.

Спикерларимиз:

Диана Цой, BCPD Ltd шериклик марказининг (“Астана” Халқаро Молия Маркази Бюроси) раҳбари, тренер, технологик дастурлар бўйича ментор.

Малика Жанибек, Women In Tech Foundation раҳбари. Олдин AIFC FinTech Hub стартапларни қўллаб-қувватлаш дастурларининг бош менежери бўлган (“Астана” Халқаро Молия Маркази Бюроси), “Visa Everywhere Initiative” молиявий-техник стартапларни қўллаб-қувватлаш дастурини ўтказган ҳамда “Astana Hub” IT стартаплар Халқаро Технопарки акселераторининг етакчи менежери сифатида фаолият кўрсатган.

Мавзу — Стартапларни молиялаштириш. Қозоғистон тажрибаси.

Спикерлар Қозоғистонда Марказий Осиё стартаплари учун қандай дастурлар ўтказилаётгани, қайси хорижий венчур фондлар ва акселераторлар Марказий Осиё стартапларининг скринингини олиб бориши, бундай учрашувларга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳамда бошланғич босқичларда стартаплар инвестицияни қаердан олишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берадилар.

Сессиянинг давомийлиги — 60 дақиқа. Сессия YouTube-трансляция форматида ўтказилади.

VITADENT ЖАМОАСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

May 26, 2020

Қадрли дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0 акселераторининг иштирокчи жамоалари билан интервьюлар туркумини давом эттирамиз.

 

Бугун биз кариесни ва ортга қайтариб бўладиган тишлар пульпитини даволаш  учун пломбалаш хомашёсини ишлаб чиқишни кўзда тутувчи лойиҳа муаллифлари – VitaDent жамоаси билан суҳбатлашдик.

 

❓ Лойиҳангиз ҳақида сўзлаб берсангиз. Бозорга нима чиқаришни режалаштиряпсизлар?

Лойиҳа кариес ва ортга қайтариб бўладиган тишлар пульпитини даволаш учун маҳаллий хомашёдан янги стоматологик даволовчи пломбалаш материалини ишлаб чиқишга йўналтирилган. Лойиҳа мақсади – маҳаллий стоматология бозори учун ушбу препаратни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

 

❓ Жамоангизда қандай мутахассислар фаолият кўрсатмоқда?

Йўлдошев Абдуқодир – лойиҳа раҳбари, стоматолог, SMM-менежер

Содиқова Ирода – стоматолог-шифокор, препарат яратувчиси, ғоя муаллифи

Раимжонов Рустамбек – стоматолог-шифокор, морфология бўйича мутахассис

Саломов Азизбек – ассистент, стоматолог

 

 

❓ Лойиҳангиз кўпроқ қайси сегментга мўлжалланган – B2B гами ёки B2C га?

Лойиҳамиз кўпроқ B2B сегментига мўлжалланган, чунки препаратимиздан кариес ва тишлар пульпитини даволаш учун фойдаланадиган стоматологлар мижозларимиз ҳисобланади.

 

 

 

❓Тажриба намунасини ишлаб чиқишга улгурдингизми?

Ҳа, прототипни яратдик. 2019 йил бошидан буён препаратимизнинг клиник тадқиқотларини ўтказяпмиз, натижалар жуда яхши, ҳозирча ҳеч қандай асоратлар бўлмади.

 

 

❓ Пульпитни даволаганда кўп ҳолларда нерв бутунлай олиб ташланади. Сизнинг препаратингиз олиб ташлаш процедурасининг ўрнини тўлиқ боса оладими ёки барибир ундан фойдаланиш учун муайян клиник кўрсатмалар бўлиши керакми?

Стоматологларнинг кўпчилиги тиш пульпитини даволашни хоҳламай, пульпитни олиб ташлаган ҳолда эндодонтик аралашувга ўтади. Аммо эндодонтик даволаш ишларининг муваффақияти ҳатто энг идеал шароитларда ҳам 80% дан ошмайди, бунда асоратлар бўлиши ва илдиз каналларини такрор даволаш каби қийин жараён талаб этилиши мумкин. Ёшлар учун пульпанинг яшаш қобилиятини сақлаб қолиш жуда муҳим, агар у нобуд бўлса, тиш “ўликка” айланади, бу тишлар трофикасини бузади, натижада тиш мўрт бўлиб қолади.

 

Дентиннинг чуқур кариеси, геперемияланган пульпит, ўткир ўчоқли пульпит, травматик пульпит каби пульпитнинг ортга қайтариб бўладиган шакллари препаратимиздан фойдаланиш учун клиник кўрсатмалар ҳисобланади. Шунингдек препаратимизни сурункали периодонтитни даволашда яллиғланишга қарши вақтинчалик антисептик восита сифатида ҳам қўллаш мумкин.

 

 

❓ Препаратингиз қўлланганидан кейин тиш оғриғи яна қайталаши эҳтимоли қай даражада?

Биз 2019 йил бошидан буён препаратимизнинг клиник тадқиқотларини ўтказиб келамиз, натижалар жуда яхши, ҳозирча беморлар томонидан бирортаям шикоят бўлгани йўқ, шунингдек қайталашлар ёки асоратлар ҳам қайд этилмаган. Тиш оғриғи бўлмайди, чунки препарат таркибида оғриқни қолдирувчи ва махсус моддалар бор, бу денталгиянинг олдини олади.

 

 

❓ Препаратингизнинг аналоглари борми? Агар бор бўлса, унда препаратингиз улардан қай даражада арзон бўлади?

Бир нечта аналог мавжуд, уларнинг ҳаммаси хорижда – Россияда, Германияда, АҚШда ишлаб чиқарилган. Бизнинг препарат ўз таркиби бўйича улардан фарқ қилади, нархи эса улар билан солиштирганда 4-5 баравар арзон.

 

 

❓ Илғор Технологиялар Марказининг лабораториясидан фойдаланишни режалаштиряпсизми? Агар режалаштираётган бўлсангиз, унда нима мақсадларда?

Ҳа, биз муайян лаборатория тадқиқотларини ўтказмоқчимиз. Пульпа препаратимиз билан қопланганидан кейин дентиннинг микроэлементлар таркибини аниқлаш, қопламадан кейин оғиз бўшлиғининг рН муҳитини аниқлаш, чекка ўрнашишни ва препарат адгезиясини ҳисоблаш ҳамда бошқа тадқиқотлар шулар жумласидандир.

 

 

___________________

Facebook тармоғидаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/cat.science.accelerator/

Telegram-каналимиз: https://t.me/CATscienceAccelerator

Сайтимиз: http://cat-sa.uz/

Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

(Русский) Третий вебинар с Erin Keeley

May 14, 2020

Извините, этот техт доступен только в “Ruscha”.

Евгения Сон вебинари. Ўзбекистонда компания ташкил қилиш. Юридик шахс турини танлаш. Инвесторлар билан келишиш.

May 11, 2020

Чоршанба, 13 май куни, соат 16:00 да акселератор жамоалари учун мажбурий вебинар ўтказилади.

Вебинар мавзуси — Ўзбекистонда компания ташкил қилиш. Юридик шахс турини танлаш. Инвесторлар билан келишиш.

Спикер — Евгения Сон.

Евгениянинг бухгалтерлик ҳисоби ва аудит соҳасида 15 йиллик иш тажрибаси мавжуд. У Yaran Consulting компаниясининг шериги ҳисобланади. “Ўз фаолиятини эндигина бошлаган тадбиркорлар учун иш дафтари” китобининг муаллифи, шахсий молия бўйича курс муаллифи, тадбиркорлар учун @yaranuz телеграм-каналини юритади.

Евгения Тошкент молия институтини тамомлаган, миллий бухгалтер сертификатига, миллий аудитор сертификатига ва халқаро бухгалтер сертификатига эга.

Вебинарда қатнашиш мажбурий. Семинар Zoom да ўтказилади.

DEFUSEIT ЖАМОАСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

May 8, 2020

Қадрли дўстлар, биз C.A.T. Science Accelerator 2.0 иштирокчиси бўлган жамоалар билан интервьюлар туркумини чоп этишда давом этамиз.

Бугун биз суғориш учун мўлжалланган сувлар таркибидаги тузлар миқдорини камайтирувчи қурилмани ишлаб чиқишни кўзда тутувчи лойиҳа устида ишлаётган  DefuseIt жамоасидан интервью олдик.

 

❓ Лойиҳангиз ҳақида гапириб берсангиз. Қандай маҳсулотни ишлаб чиқармоқчисизлар? Лойиҳа билан мақсадли аудиториянинг қайси муаммосини ҳал қилиб беряпсизлар?

Лойиҳамиз Defuse-it деб аталади, биз сув тозалаш қурилмасини, аниқроғи суғориш учун мўлжалланган сувлар таркибидаги тузлар миқдорини камайтирувчи қурилмани ишлаб чиқаришни кўзлаяпмиз. Бу шунчаки қурилма эмас, балки қарорлар қабул қилиш тизимига эга асбоблар тўплами бўлиб, у сувни тозалаш пайтида барча параметрларни, ҳатто фильтр юкламасигача бўлган  параметрни ҳисобга олади. Асосий вазифа фермерларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кам харажатлар билан ишлаб чиқаришга кўмаклашиш.

 

 

❓ Жамоангиз ҳақида гапириб берсангиз. Жамоангизга бундай қурилмани ясаш ғояси қандай келди?

Жамоамиз кичкина, аммо аҳил. Унда турли фаолият соҳаларининг мутахассислари ишлайди, жумладан:

 

✅Усмонов Азиз Магдалиевич, PhD, мелиорация техникаси бўйича эксперт.

✅Юсупов Муҳаммадсодиқжон, магистрант, дастурчи, LAN ва LoRa технологиялар бўйича мутахассис

✅Озодов Эзозбек, докторант, муҳандис-технолог.

✅Исмоилов Сарвар, магистрант, дастурчи, Web-дастурлаш бўйича мутахассис

 

 

❓ Лойиҳангизнинг мақсадли аудиторияси ким?

Тушунган бўлсангиз, фермерлар ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган кластерлар асосий аудиториямиз ҳисобланади.

 

 

 

❓ Тажриба намунасини олишга муваффақ бўлдингизми? Агар ҳа бўлса, унда дала синовларини ўтказа олдингизми?

Бизда тажриба намунаси бор, унинг устидаги ишларни давом эттиряпмиз. Айтиш жоизки, синовларни ҳам ўтказишга улгурдик, мақтанишга арзигулик нарсалар ҳам бор, аммо қилинадиган ишлар ҳали кўп, чунки у ҳозирча мукаммал эмас. Биз биринчи натижани, яъни ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда етиштирилган помидорларни C.A.T 2.0 нинг биринчи босқичида ўтказилган дастлабки тақдимотда кўрсатгандик.

 

 

❓ Тупроқ шўрланиши муаммосини ҳал этишнинг бошқа методлари ҳам борми? Улар билан таққослаганда сизнинг қурилмангиз қандай афзалликларга эга?

Ҳа, албатта, улар жуда кўп. Сувни чучуклаштириш, унга импульсли таъсир кўрсатиш ва механик тозалаш методлари мавжуд. Аммо улар тозалаш учун кўп вақтни талаб қилади, чунки сувни ичимлик эҳтиёжлари учун тозалашни кўзда тутади, бу эса жуда қийин жараён.  Бизнинг асосий афзаллигимиз: биз қурилмани шу ерда Ўзбекистонда йиғамиз ва бошқа мамлакатларга қараганда хизматларимизни тезроқ тақдим этишимиз мумкин.  Истеъмолчи учун сув тозалаш қурилмаларининг асосий муаммоси – жараённинг ўзида эмас, балки сервисда. Биз бунга мутахассис, UzAuto Motors компаниясининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича менежери Озода Исмоилова билан сессияда ишонч ҳосил қилдик. Биз хизматимизни хорижий етказиб берувчилардан фарқли ўлароқ буюртмачининг истаги бўйича исталган вақтда, ортиқча расмиятчиликсиз таклиф этишимиз мумкин.

 

 

❓ Қурилманинг тахминий қиймати қанча? Унга фақат қурилманинг ўзи кирганми ёки техник хизмат кўрсатиш нархи ҳамми?

Қурилманинг тўлиқ тўплами қиймати 7 046 000 сўмни ташкил қилади. Одатда, мижозларимиз қурилманинг бошланғич конструкцияси учун тўлашга тайёр бўлади, яъни бунда тўпламда масофадан бошқариш тизими ва авария назорати тизими бўлмайди, бу уни анча арзонроқ қилади. Бу конструкцияни мижозга етказиб бериш ва ўрнатишни ҳам ҳисобга олган ҳолда 4 750 000 сўмга тушади.

 

 

 

❓ Қурилмангизни мамлакатнинг турли ҳудудларидаги фермерлар орасида қандай илгари суришни режалаштиряпсизлар?

Биз намойиш қилишни энг яхши реклама деб ҳисоблаймиз. Ҳозир биз Андижон, Наманган, Фарғона ва Сирдарё вилоятларига мўлжал оляпмиз. Бўлғуси мижозлар билан бевосита алоқа давомида қурилмани намойиш этамиз. Фермерлар билан қишлоқларда учрашувлар ўтказишни режалаштирганмиз. Аммо ижтимоий тармоқлардаги коммуникациялар  имконияти ҳақида ҳам унутмаймиз. Ҳозир Телеграмда лойиҳамиз қандай ривожланаётгани ҳақида блог юритяпмиз, бу ҳамкорлик учун кластерларни жалб этишга ёрдам беради.

 

 

 

❓ Илғор Технологиялар Марказининг лабораторияларидан фойдаланишни режалаштирганмисизлар? Агар ҳа бўлса, унда қандай мақсадларда?

Бизга биринчи учрашув чоғида Марказда суюқликлар таҳлили бўйича энг илғор технологиялар мавжудлигини айтишганди, шу боис биз бу имкониятдан агрегатимиз ишининг натижаларини, у сувни қай даражада сифатли тозалашини ва қурилманинг ишлаш методикасини қанчалик оптималлаштириш мумкинлигини текшириш учун фойдаланиш ниятидамиз. Биз 3D-принтер ёрдамида фильтр яратишни режалаштирганмиз, бу ҳақда биз марказнинг ажойиб мутахассиси Мўминов Ёқуб Вафоевич билан гаплашгандик, у бизга ўз ёрдамини таклиф қилди.

 

 

 

___________________________

Facebook тармоғидаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/cat.science.accelerator/

Telegram-каналимиз: https://t.me/CATscienceAccelerator

Сайтимиз: http://cat-sa.uz/

Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

Erin Keeley иккинчи семинар

May 8, 2020

Шанба, 9 май куни соат 21:00 да C.A.T. Science Accelerator жамоалари учун Erin Keeley нинг иккинчи семинари ўтказилади.

Иккинчи семинар мавзуси — Lean Startup ва Customer Development.

Эрин, амалий мисолларда тежамкор стартап ва мижозларни ўрганиш методологияси қандай қилиб стартапларга ёрдам бериши ҳақида сўзлаб беради.

Вебинар YouTube да тўғридан-тўғри трансляция кўринишида ўтказилади. Ўз саволларингизни трансляцияга шарҳлар кўринишида беришингиз мумкин. Акселератор жамоаларининг иштироки мажбурий.

Трансляцияга ҳавола акселартор telegram-каналида чоп этилади: https://t.me/CATscienceAccelerator

Искандар Абдуллаев вебинар. Фикрлаш тарзи: олимми ёки тадбиркор?

May 7, 2020

Келаётган якшанба, 10 май куни соат 16.00 да C.A.T. Science Accelerator жамоалари учун навбатдаги семинар ўтказилади.

Вебинар мавзуси — Фикрлаш тарзи: олимми ёки тадбиркор?

Спикер — Искандар Абдуллаев

Искандар Абдуллаев Япония университетининг Ph.D. даражасига эга, Хирш индекси 14 ва Scopus га 1300 дан ортиқ ҳаволалар. 6 йил давомида ўз бизнесига эга бўлган, 3D Party. 2 йил давомида Американинг йирик YS Catalytic Recycling компаниясида бизнес-менежер бўлиб ишлаган. Америкалик продюсер, сценарийнавис ва режиссёр ҳисобланади (This is Andromeda, Cocktail Muerte, Impossible Tales by an Insensitive Foreigner). Икки йил Amazon’да вендор бўлган, бир йилдан ортиқ криптоброкер бўлиб ишлаган.

Вебинар давомида олимнинг фикрлаш тарзи тадбиркорнинг фикрлаш тарзидан нимаси билан фарқ қилиши очиб берилади.

Вебинар YouTube да тўғридан-тўғри трансляция кўринишида ўтказилади. Трансляцияга ҳавола акселераторнинг https://t.me/CATscienceAccelerator каналида бошланишидан 10 дақиқа олдин чоп этилади.

Вебинарга барча хоҳловчилар қўшилиши мумкин!

  • Yangi maqolalar

  • Yangi sharhlar

  • Arxivlar

  • Bo’limlar

  • Meta